Худога шукр! Худо бизни хамиша Масиҳнинг тантанали юришида иштирок этишни насиб қилди. Салом азизлар. Xудо бизларга хамиша ғалаба қозонишни ваъда қилганини билиш ажойиб эмасми? Бунинг маъноси бугун хаётингда ва дунёда нима бўлаётганидан ёки бўлмаса одамлар нима дейишидан қатъий назар сен хамиша Xудодан миннатдор бўлишинг керак, чунки ғалабанг хар доим йўлда келаётган бўлади.
Хамма нарса ўз жойига тушиб, мукаммал бўлсин, кейин Xудонинг қилмоқчи бўлган ишларини нишонлайман деб кутиб ўтирма. Хамду–сано имонинг самараларини кўришга сабаб бўлади . Қайғули ва оғир дамларда ғалабангни кимлар билан нишонлашинг хақида ўйла, байрамга таклиф қиладиган кишилар рўйхатини туз.
Агар касалхонада бўлсанг бу ердан соғайиб чиққанингдан сўнг нима қилишинг хақида режа туз. Бозорда нарх-наволар пасайиб кетгани учун қарзга ботиб қолган бўлсанг, қарзларингдан қутилган кунни нишонлашни ният қил. Биз яшаб турган табиий оламда ишларинг юришмай орқага кетса ва ахволинг яхши бўлмаётган бўлса биз хизмат қиладиган Xудо илохий эканлигини унутма. Худо сени ғалаба сари етаклар экан хамиша кўпайишни ва кенгайишни режа қилавер. Хамиша тикланишни режа қилишинг мумкин. Хамиша олдинги холатингга қайтиб ғалаба қилишни режалаштиравер, чунки У сени Исонинг Номи билан етаклаб хамрохлик қилмоқда!
Бугун қийинчиликларга дуч келиб, вазиятлардан кўнглинг ғаш бўлиб турибдими? Эхтимол ташқи томондан содир бўлаётганлари Худо қалбингга солиб қўйганларига мос келмаётгандир. Бунинг калити: Ўзингга ачиниб тушкин холатда хафа бўлиб юрма. Ташқарига чиқиб хеч ким халақит бермайдиган жой топ ва Қодир Худо билан мулоқат қил. Парк ёки боққа бориб қуёш ботишини томоша қил. Осмондаги юлдузларга қараб Унинг эзгулиги хақида фикр қил. Сени ташвишга соладиган ёки банд қиладиган нарсалардан бир оз ўзингни четга ол. Сени илхомлантирадиган ва Муқаддас Каломнинг мағзини чақадиган хилват жой топиб имонингни кучайтир.
Муқаддас Каломга асосланган яхши жамоат топ, бу жамоат сени барбод қилиб яксон қиладиган эмас обод қиладиган бўлсин. Бу жамоат сени юқори даражага чиқишингга интилтирадиган ва Xудо сен учун тайёрлаганларининг хаммасига эриштирадиган бўлсин.
Мен хар куни ишдан уйига қайтиб кечаси кўнгилни хафа қиладиган дастурларни телевизорда кўрадиган кишиларни биламан. Сен шундай кишилар каби бўлмагин! Агар кенгроқ вахийга эга бўлмоқчи бўлсанг тор фикрли кишилардан ўзингни четга олишинг лозим. Худо сенга мухайё қилиб қўйган нарсаларни эгаллашинг учун олға юр, ғалаба ва омадлар бўлан тўлган мухитга кир. Худо келажагимиз учун вақт белгилаб қўйганини ваъда қилган, лекин У қачон амалга ошишини айтмайди. Сен учун тайинлаб қўйилган вақт балки эртага соат 9:47 дир. Сен кутиб турган телефон жиринглаб қолар.
Бугун имонинг ва ишончинг Унда бўлсин. Унинг фароғатига кир, ором ол. Унинг эзгулигига ва сен билан бирга эканлигига ишон! Сен учун мақбул вақт, илтифот вақти келаётганига ва остонангда турганига ишон!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.