Кейин хизматкорига: “Бор, денгиз томонга қара–чи”, деди.
Хизматкор кетди.— Ҳеч нарса йўқ экан, — деди у қайтиб келиб.Илёс хизматкорига етти марта: “Денгизга қара!” деб буюрди. Хизматкор еттинчи марта ҳам бориб қаради. — Ана, денгиздан кичкина бир булут чиқиб келяпти, катталиги одамнинг кафтича келади, — деди у, ниҳоят…. Салом азизлар. Муқаддас Калом Илёснинг қурғоқчилик тугаши хақида қилган ибодати ва бунга Xудонинг қандай жавоб бергани хақида айтади.
Илёс одамларга: »Қаттиқ ёмғир ёғади, ёмғир яқинлашаётганини эшитяпман”, деди. Унинг сўзларига кўра келажагимиз учун Xудонинг »Xа» деган жавоби бор!
Илёс, ёмғирдан бирор нишона кўринармикин деб хизматкорини денгиз
томонга қарашни буюради. Хизматкор келиб »Йўқ, Илёс осмонда хеч қандай булут кўринмаяпди. Хеч нарса йўқ экан » дейди. Илёс буни эшитиб хафа бўлгани ёки салбий хаёлларга ботиб, »Энди нима қиламан, яхшиси пайғамбарчилик қилишни бас қиламан» дегани йўқ. Йўқ у бундай қилмади.
Фақатгина, ‘’Бор, яна қара » деди. Бу холат 6 марта такрорлансада Илёс Бориб, яна қарашни» буюраверди. Хизматкор еттинчи марта ҳам бориб, қаради. — Ана, денгиздан кичкина бир булут чиқиб келяпти, катталиги одамнинг кафтича келади, — деди у, ниҳоят. Илёс бу сўзларни бизга айтмоқчи бўлганида »Ёмғирда қолиб кетмаслик учун соябонингни тайёрла, ёмғир келяпти! деб айтган бўларди.
Дўстим, балки сен хам Илёс сингари бирор нарсага ишониб турган бўлсангу, лекин хеч нарса бўлмаган бўлса, бўшашма, бориб яна қарагин! Агар Xудо ваъда берган бўлса, У албатта рўёбга чиқаради. Кўп ўтмай У хаётингнинг хамма томонларига Ўз мархаматларини ёғдиради!
Биз хаётда кўпинча ниманидир кутиб яшаймиз, орзуларимиз ушалишини, ўзимизга мос келадиган инсон билан учрашишни ёки муаммоларимиз хал бўлишини кутамиз. Вазиятлар биз хохлагандек тезроқ ўзгармаса осонликча таслим бўлиб маюс бўлиб қоламиз. Сен ибодат қилганингда Xудо ваъдасини амалга ошириш вақтини белгилаб қўйганини англаб олишинг керак.
Худода сенинг имкониятинг учун тайинлаб қўйган вақт-соат бор. Муаммоларинг хал бўлиши, соғайишинг, юксалишинг, ёриб чиқишинг учун алохида кун белгиланган. Бу эртага, ёки икки хафтадан кейин, ё беш йилдан кейин бўлиши мумкин. Вақт-соат аллақачон белгилаб қўйилганини тушиниб олсанг, сени эзиб турган босимдан халос бўласан. Булар қачон содир бўларкан деб ташвиш қилиб яшамайсан. Ваъданг амалга ошадиган кун белгиланиб қўйилганинидан рохатланиб, осойишта яшайсан.
Ибодатингнинг жавоби йўлда келаётир!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.