2:33

Унинг эзгулиги сени У томон етаклайди

MP3

Салом азизлар. Бугун сенга Раббийдан нима керак? Сенга тинчлик, таъминот ёки бошқарув керакми? Каломда Унинг кўз ўнгида тўғри юрганлардан яхши нарсаларини яъни неъматини дариғ тутмаслиги ваъда қилинган.

Балким сен ичингда мен комил инсон эмасман. Қандай қилиб тўғри юришим мумкин деб ўйларсан? Энг яхши хабар Исони қалбингга Нажоткорим ва Раббим деб қабул қилганингда сен янги ва беайб хаётга эга бўлдинг. Ха Исони қабул қилганингда ўз -ўзидан шундай бўлиб қолди. Ўтмишинг Xудонинг назарида ўчиб кетди.

Албатта вақт ўтиб сен қандайдир хатога йўл қўйгандирсан, лекин “Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо

гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади”. Агар қилган гунохларингни тан олиб товба қилсанг У сени кечиради ва ёмонликлардан фориғ қилади.

Бугун Xудо хаётингга илтифотини ва хурматини ёғдирмоқчи эканини тушиниб ол. Агар хаётинга қандайдир нарсадан тозаланишинг кераклигини ёки қандайдир гунох учун тобва қилишинг кераклигини хис қилсанг Отанинг олдига бор ва хаммасини эътироф эт. У сени янгиласин ўшанда У сен учун тайёрлаб қўйган неъматини қабул қила оласан!

…Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?! (Римликлар 2:4)

Дунёда ким биландир жанжаллашиб қолсак ўша киши билан юзма-юз гаплашишдан четлашиш ёки ўша кишини рад этиш осонроқ. Кишилар Xудо билан хам худди шундай йўл тутиши хайрон қолдиради. Сен кимдандир: агар жамоатга борсам хамма ер алғов -далғов бўлиб кетади деганини эшитганмисан? Улар қилган ишлари учун жамоатдан узоқда юришим керак деб ўйлашади. Хақиқатдан хеч нарса узоқлаша олмайди!

Худо сендан хафа эмас; У сени чексиз -ўлчовсиз севади! У қучоқларини очиб, сени кутиб турибди. Сен ким эканлигинг ёки нима иш қилиб қўйганинг ахамиятсиз; Унинг муруввати яъни эзгулиги сени Ўзига жалб этаётганини билиб ол.

Бугун махкумлик яъни айблаш сени Худодан четлатмасин. Унинг яхшилигига ишон. Унинг эзгулигини татиб кўришингни ва хаётингда тажрибада ўтказишингни истайди. У сенга Ўзининг содиқлигини кўрсатмоқчи. У сени асло ташлаб кетмаслигини ва қолдирмаслигини ваъда қилган. Бугун Унга юз бургин, У сенга содиқ севгисини қуйсин, ха умр бўйи ғалаба билан яшашинг учун қувватлантирсин!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top