2:51

Янгидан бошлаш

MP3

Салом. Сен хаммасини бошқатдан бошлашга тайёрмисан? Биз Исога ишонувчилар хаммамиз нотўғри йўлни танлаб хатога йўл қўямиз. Муқаддас Каломда хамма гунох қилган ва Xyдонинг улуғворлигидан махрум бўлган, яъни ажралиб қолган дейилган. Яхши хабар шуки биз энди гунохларимиз туфайли Xyдодан ажралиб қолмаймиз. Худо бизларни кечириб, поклаши ва хаммасини яна бошидан бошлаши учун Унинг олдига келишимизни истайди.

Кеча ёки беш дақиқа олдин нима қилиб қўйганинг ахамиятсиз, Xyдо бағрини очиб сени кутиб турибди. Душман бугун сени айблаб, махкум қилиб алдамасин. Худо сендан ғазабланмаган. У сени севади ва хаётингдаги хамма нарсани тикламоқчи.

Бугун Xyдо олдида гунохларингни тан олиб товба қил ва У сени гунохларингдан фориғ қилиб поклайди. Худодан кечирим олиш учун ўзинг хам бошқаларни кечиришни танлагин, кечирсанг Xyдо хам сени кечиради. Худога манзур хаёт кечириш учун Муқаддас Рухдан ёрдам сўра ва У сени Ўзига яқинлаштиради. Худога яқинлашсанг У хам сенга яқинлашади. Сенга бўлган буюк мухаббатини ва хаётинг учун барча мархаматларини кўрсатади!

Раббимиз Исо Масиҳга бурканинглар ва башарий табиатингизнинг эҳтиросларини қондиришни ҳатто хаёлингизга ҳам келтирманглар. Бугун хаётингда сен тўхтатишинг , яни бас қилишинг керак бўлган бирор нарса борми? Эхтимол бу Xyдога маъқул бўлмаган қандайдир хатти-харакат, қарамлик ёки ёмон муносабатдир, Одам Ато ва Мамо Xавонинг гунохлари Боғда ошкор бўлганида устиларига ёпинчиқ кийиб олишга тўғри келганди, гунохдан ўзимизни сақлаш учун бизлар хам кийинишимиз лозим.

Раббимиз Исо Масихни устингга кийимдек кийиб олганингда, У васвасага қарши туришинг учун сени қувватлантиради. Xўш, Исо Масихни қандай қилиб кийимдек кийиб оласан? Бу оддий, таббий оламда кийимни қандай қилиб кийиб олсанг худди шундай қиласан, яъни бирор материл билан устингни ёпиб оласан.

Сен хар куни Xудонинг Каломини кийишинг яъни бурканишинг лозим. Калом эшитиш билан қулоқларингни ёпасан. Фақат Xудога ёқадиган нарсаларни кўриш орқали кўзларингни ёпасан. Оғзингни эса Калом айтиш ва атрофингдагиларнинг кўнглини кўтариш орқали ёпасан. Масихни кийимдек кийиб олар экансан васвасага қарши туришда кучли бўласан ва Раббимизнинг режасидаги ғалаба билан умр кечирасан!

Ибодат. Самодаги Ота Ўз Ўғлинг Исони гунохларимиз учун тўлов тўлашга юборганинг учун рахмат. Сенинг олдингда муқаддас тура олишим ва васвасадан холи бўлишим учун имкон яратиб берганингга рахмат. Каломинг билан бурканар эканман мустахкам туришимга ёрдам бер. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top