2:48

Қудрат Унинг Каломидадир

MP3

Салом азизлар. Xаётда хаммамиз битмас-туганмас бўлиб кўринадиган холдан тойдирувчи мавсумларни бошдан кечирамиз; шундай пайтларда ўзингни ожиз ва кучсиз хис этасан. Лекин хеч қачон ноумид бўлмайсан. Жавобсиз қолмайсан. Еру кўкнинг Xудоси ёнингдадир ва У енгиб чиқишинг учун сенга куч беришни ваъда қилган.

Бу куч -қудрат қаердан келади? Бу тўғридан тўғри Ундан келади. Сен У билан боғланганингда қудрат манбаига уланасан. Бу худди чироқни тўкка уланишига ўхшайди. Сен хам Ибодат, Калом ўқиш ва Унга сажда қилиш орқали Унга уланасан.

Оғзингдаги Xудонинг Каломни -эълон қилиш билан чироқни ёқасан.

Қийин ва оғир дамлар сени босиб олишига йўл қўйма, улар сени енгмасин ва буни ёдингда тут. Ўрнингдан тур ва Унга улан чунки У сенинг куч манбаингдир! Хаётингнинг хамма томонларида ғолиб бўлишинг учун У сени жихозлашга ва кучлантиришга ваъда берган!

“Сенга қарши гунох қилмаслик учун Каломингни юрагимда сақлайман.” (Забур 118:11)

Сен қилмаслигинг керак бўлган ишларни қилмасликка ва сени химоя қилиш қудратига эга бўлган куч Xудонинг Каломида эканини биласанми?

Ибронийларга ёзилган мактубда Xудонинг Каломи жонли ва таъсирли экани айтилган. Бу хаётимизда жуда хам қудратлидир. Худо ёзилган Сўзи-Муқаддас Каломи орқали бизлар билан алоқа қилади ва бу кўп ва хар хил йўллар билан келиши мумкин.

Битикларда Xудо ёниб турган бута орқали, майин овозда ва хатто эшак орқали хам гапирган. Бугун У сенинг қалбингга дўстинг орқали хамду-сано қўшиғи орқали ёки табиат орқали гапириши мумкин. Битта нарса ойдек равшан: У гапирганда рухинг буни аниқ билади. Ички борлиғингда тасдиқ бўлади. Худо хар доим хақиқатни айтади ва хақиқат сени озод қилади!

Худонинг Каломи сени химоя қилади, сақлайди. Унинг Каломини қалбингга яқин қилганингда Калом қалбингда қалқондек харакатланади! Калом мағзини чақиш, назарингни Унга қаратиб, У хақида фикр қилиш ва эълон қилиш орқали Каломни қалбингда сақлайсан. Унинг хақиқати рухингга сингиб кетаркан, У сени қувватлайди ва ўзгартиради. Сен учун тайёрлаб қўйган эзгу хаётда яшашиш учун сени керакли нарсалар билан жихозлайди!

Ибодат: Самодаги Ота, мени кувватлаб ва сақлаб турган Каломинг учун рахмат дейман. Қалбимга хақиқатни гапирганинг учун рахмат. Сенга маъқул умр кечиришишим учун овозингни кўпроқ аниқ эшитишимга ёрдам бер. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top