MP3

Салом азизлар. Xамма кутиш мавсумидан ўтади. Кўпинча кишилар хеч нарса қилмай хамма ишни Xудо қилиб қўйишини кутишади. Лекин сен хам қўшишинг керак бўлган хиссанг борлигини ва тайёрланишинг кераклигини унутмагин. Сен содир бўлаётгандек гапиришинг ва амалга ошгандек харакат қилишинг керак бўлади. Баъзи кишилар “Агар ўзимни шундай тутсаму кейин бўлмай қолса нима қиламан, амалга ошмай қолсачи?”- дейишади. Лекин мен “Шундай қилганингдан кейин амалга ошиб қолсачи?” дейман.

Хаммаси сен умид қилгандек бўлмасада хаётда ижобий фикр ва умидвор бўлиб яшаганинг қолади, бу эса эгилиб тушкунликда яшашдан яхшироқдир.

Муқаддас Каломда Довуднинг айтган “Xудойим менинг кунларим ва хар бир соатим Сенинг қўлингдадир‘’ деган сўзларини жуда яхши кўраман.

Аслида у шундай демоқда: “Xудойим бу қачон содир бўлишини ёки амалга ошишини билмайман, лекин мен учун нима энг яхшилигини Сен биласан”. Мен бугун яхши нарсалар бўлишини кутаман. Лекин бундай бўлмасада хафалик билан ухламайман. Ухлашимдан олдин орзу -армонларимга етишга бир кун яқинроқ келганимни билиб ётаман!

Чунончи, Xудо қанча ваъдаларни берган бўлса, улар Масих шарофати билан ‘’Xа’’ дегандай, “Oмин’’ дегандай рўёбга чиқади, токи биз Масих орқали Xудони улуғлайлик. (2 Коринфликлар 1:20) Xудо хаётингдаги бирор нарса учун ‘’Xа’’ деб ваъда бергани хақида ўйлаб кўрганмисан?

Худойим менга эзгулик қил деб ялиниб ёлворишингга хожат йўқ. Ундан мадад сўраб ялинишингга хам хожат йўқ. Худо сенга ёрдам беришни истайди. У мўл -кўл мархаматларини хаётингга ёғдиришни истайди. Битикларда Унинг барча ваъдаларига ‘’Xа’’ ва “Oмин’’ дейилган. “Oмин’’ -дегани илойим шундай бўлсин деганидир, бошқача қилиб айтадиган бўлсак, аллақачон бажо бўлганини ифодалайди. Сенинг қиладиган ишинг қайта сўрайверишни тугатишдир. Худонинг севгиси шартсиз эканлигини билиб ол, лекин Унинг ваъдалари рўёбга чиқиши учун, Худонинг амрларига итоат қилишимиз керак.

Мисол учун Малахия китобининг 3-бобида Осмон қопқалари очилиши учун ушрларимизни яъни ўнликни беришимиз айтилган. Қонунлар 5-бобда узоқ умр кўришимиз учун ота- оналаримизни хурмат қилишимиз кераклиги ёзилган. Яхши хабар шуки қалбларимиз Унга берилганида Унинг хар бир амрини бажаришимиз учун бизларга куч беради. У мархаматли хаёт кечиришимизни истагани учун, хар бир хайрли иш учун бизларни жихозлайди. Шунинг учун Унинг хамма ваъдалари ’Xа’’ ва “Oминдир’’.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top