Салом. Орзуларингни бошқалар билан бўлишганингда устингга сув тўкиб юборгандек бўлганми? Хаётда хамиша танқидчилар ва йўқ деб қаршилик кўрсатувчилар учраб туради. Одамларнинг айтган сўзлари эмас, ўзингнинг ишончинг ва сўзларинг хаётингга таъсир ўтказади.
Ўрганишинг керак бўлган энг мухим сабоқ -орзуларингга етишинг учун бошқаларнинг ишончи мухим эмас. Улар ишонмай қўяверсин. Ўзгалар хаётингга чегара қўя олмайди буни фақат ўзинг қиласан. Xаворий Павлус шундай деган: “Ўзгалар ишонмаса хам бунинг ахамияти йўқ-уларнинг ишончсизлиги менинг орзуларимни тўхтата олмайди, орзуларимни сўндира олмайди”. Худонинг қалбингга солиб қўйган ваъдасининг амалга ошиши бошқаларга эмас сенга боғлиқдир!
Хамма сени ёқлаши ёки қўллаб-қувватлаши керак эмас. Ўзинг Худонинг oвозига қулоқ солишинг ва қадамларингни бошқаришига изн беришинг керак. Худо ичингда турган яширин хазиналарни кўриб турганини унутмагин. У шу хазиналарни юзага чиқариб орзуларингга етишингни истайди!
Эски ва мағлублик фикрларини ташлаб юбориб Худонинг сен хақингда айтган сўзларини қалбингга жойлагин. Чегараларни хам ёриб Худо сен учун тайёрлаб қўйган фаровон хаётга эриш! Солиҳнинг йўли тонгга ўхшайди, тонг кун чиққунча ёришаверади. (Маталлар 4:19) Бугун қоронғуда қолиб қийналиб турибсанми?
Xар қандай вазиятда Худонинг хақиқатини ва солихлигини қидирувчининг йўллари тонг отганга ўхшаб ёришиб боради, чунки имонлиларга Худо шундай ваъда берган.
Солихлик нима дегани? Солихлик- Худонинг олдида oқланган, хақ, тўғри бўлиб туриш деганидир. Унга манзур бўлиб хаётини Унга тўлиқ бағишлаш ва бўйсиндириш демакдир.
Унинг амрларига бўйсиниш ва хар кунлик нарсаларда хам Унинг режасини қидиришдир. Уни қидирганингда Xудо Каломининг зиёси дуч келган вазиятларда қарор чиқаришингга ёрдам беради ва сени етаклайди.
Бугун қандай вазиятда бўлишингдан қатъий назар Xудодан нурини устингга порлатишни сўра. Сен учун тузиб қўйган режасини тасдиқлашини сўрагин. Унинг хақиқати ва солихлиги пайидан бўлиб, Каломини хаётингда биринчи ўринга қўяр экансан Унинг мархаматлари сенда кўпая бошлайди. Сен учун тузиб қўйган режалар сари олға борсанг кунларинг ёришиб оппоқ бўлиб бораверади!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.