3:07

Вақт ғанимат

MP3

Салом. Сен бирор нарса учун ибодат қилиб, анча вақтдан бери кутиб турибсанми? Кутишинг ўйлаганингдан хам ортиқ чўзилиб кетдими? Кўпинча кишилар Xудодаги энг яхшисидан қуруқ қолишади, бунга сабаб уларнинг ‘’ Ўз вақти ёки мақбул вақт‘’ етиб келгунича сўлиб шалпайиб қолишларидир, улар жавоб келгунича бўшашиб, воз кечиб юборишади. Сен шундай ахволга тушиб қолма! Бугун дадил бўл, жавобинг келиши сен ўйлагандан хам яқиндир. Вазиятинг баттар қийинлашганда, битта нарсани эсингда тут, хаммасидан тўйиб хиқилдоғингга етганда ғалабага яқин қолган бўласан.

Хамиша оппоқ тонг отишидан олдин қоронғу тун бўлади. Сен садоқатли Xудога хизмат қиласан ва У сен учун хамма ишни билдирмай қиляпти. Бугун қатъиятингни йўқотма, чунки сенга мукофот келмокда. Туққан она чақалоғини қўлга олгандан кейин бошидан кечирган хамма тўлғоқ азобларини унутиб юборгандек сен хам кутган ваъдангга эришгандан кейин хамма бошдан кечирган қийинчиликларни унутиб юборасан.

Кутиш чоғида имон ва умид билан тур. Хар кун эрталаб уйғонганингда овоз чиқариб ‘’ Мен энди орқага чекинишимга кеч бўлди, анча йўл босиб қўйдим, шалпайишга ўрин йўқ. Мақбул вақтим келиб қолди. Хосилимни ўриб оламан‘’-дегин. Имонда тур ва Унинг қўлидаги мархаматлар бор, чунки У сенга ғалабани ваъда қилган ва бу онлар эса ўйлаганингдан хам яқиндадир!

Жуда кўп кишилар бугунги кунда хаёт босимлари остида эзилиб, қийналиб , оғир юк остида холдан тойиб яшамоқда. Худо қалбларига солиб қўйган нарсаларда сустлашиб умр кечирмоқдалар. Агар сен хам шундай ахволда бўлсанг унда ғайратланадиган, олов бўлиб ёнадиган вақтинг келди! Сени орқага тортиб турувчи нарсаларни улоқтириб ташлашга ундамоқчиман. Худо сенга:’’ уйғонадиган вақтинг келди, вақт ғанимат ‘’- деб айтмоқда. Мана шу сўзни яхшилиб англаб ол. Бу оддий вақт эмас, ғанимат вақт дейилган. Бунинг маъноси жуда хам мухим деганидир. Бу шунчалик мухимки тақдиринг лахзалари келаётганини билдиради! Хаёт-момот дамларида турибсан! Тақдиринг остонангда турибди! Худо сени янги даражага кўтармоқчи! Хозир суст ва бепарволик қиладиган пайт эмас. Бетарбия бўлма. Хозир олдингидан хам кўпроқ фикрларингни жамлаб, олдингга юрадиган вақтдир!

Нима учун бу мухим ахамиятга эга? Худди юқоридаги оятда ўқиганимиздек имон келтирган вақтдан кўра, хозирги вақтда қутилишимиз яқинроқдир.

Бунинг маъноси орзуларингга етишинг илгарига қараганда яқинроқ деганидир.

Сенга мос келадиган киши билан учрашишингга яқин қолди. Шифога, ёриб чиқишга юксалишинг ва таънимотингга етишинг жуда хам яқин. Сен мана шуларни кўра олмаётган бўлишинг мумкин лекин улар сени кўриб турибди! Ғалабанг остонангда турибди! Худо сенга тайёрлаб қўйган мархаматларга эришинг учун Унинг айтганларин бажарадиган вақтинг келди, чунки бу вақтлар ғаниматдир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top