3:00

Фаҳмли киши

MP3

Салом азизлар. Xаётий тажрибаларимдан битта нарсани ўргандим: бу эса Xудо Ўзини хаддан зиёд, бағоятда кўп, хаддан ошиқ даражада қила олишини бизларга кўрсатмоқчи бўлганидир. Унинг хаётинг учун тузган орзу-мақсадлари сеникидан ғоят даражада улкандир. Унинг йўллари хам бизникидан буюкроқдир ва хаётинг учун илтифот вақтини белгилаб қўйибди. У мен бора олмайман деб ўйлаган жойларга хам сени олиб бориши мумкин. Сенинг хаёлингга келмаган эшикларни хам очиб юбориши мумкин.

Ичингдаги ўзинг билмаган ёки сенда бўлишини хам тасаввур қилмаган яширин қобилиятларингни юзага чиқариб юборади. Бу келажагингдан қувонадиган, завқланадиган вақтингдир! Умидларинг рўёбга чиқадига пайт, чунки сен Сарвари Коинотнинг яратувчиси томонидан танлангансан.

Сенинг тақдиринг мамлакатинг иқтисоди, қандай оиладан чиққанингга ёки маълумотингга боғлиқ эмас. Сенинг тақдиринг Қодир Xудодандир!

Бугун фикрларингни юқорига қаратишга чақираман. Баландроққа кўтариладиган, янги даражага чиқадиган вақтинг келди. Энг яхши хабар шуки,

Xудо сен учун аллақачон ғалаба тайёрлаб қўйибди. Мен эълон қиламан келаётган кунларда сен буларнинг хаммасини қўлга киритасан. Тайёрлан, чунки Xудо сени Ўзи тайрлаб қўйган мархаматли хаётга кўтаради!

Инсоннинг фикрлари — чуқур сув кабидир, фаҳмли одам ташқарига чиқара олади. (Маталлар 20:5) Xозир, хаётинг учун тузилган мақсад ва истакларни амалга ошириш учун зарур бўлган хамма нарса билан жихозланганингни биласанми? Сенга керакли бўлган хамма нарса -чуқур сувдек ичингда турибди. Худонинг олдида очиқ ва камтар бўлиб турганингда ичингдагиларни Ўзи юзага чиқаради ва сени Ўзи етаклайди.

Унинг Каломига риоя қилганингда шу нарсаларни юзага чиқара бошлайсан. Унинг хақитини хаётинг устидан эълон қилиш орқали уларни юзага чиқарасан. Сени фахмли қиладиган нарса айнан мана шудир-чунки сен Худонинг негизларини тушиниб хаётингда қўллаяпсан! Маталларда айтилишича фахмли киши доноликдан завқ олади.

Фахмли киши босиқ бўлади. Фахмли кишининг тезга жахли чиқмайди у доим хотиржам ва тарбияли бўлади. Маталлар 10:23 Аҳмоқ ёмонлик қилишдан, ақлли эса доноликдан завқланади.

Аҳмоқлик виждонсизга қувончдир, ақлли эса тўғри юради. Кам гапирган — доно, оғир, вазмин эса идроклидир. Юртда исён бўлганда бошлиқ кўпаяди, ақл–идрокли туфайли эса тинчлик бўлади.

Хаётда бехудага яшама. Фахмли ва идрокли киши бўл, Худо ичингга солиб қўйган бойликларни юзага чиқар. Худонинг Каломига қалбингни очиб, итоат қилиб яшайверсанг Унинг мақсадлари сенга очила бошлайди ва У сен учун тайёрлаб қўйган фаровон хаётда яшайсан. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top