2:23

Тикланиш

MP3

“Аюб ўз дўстлари учун ибодат қилганидан кейин, Эгамиз унинг бойлигини қайта тиклади. Унга олдингидан икки баравар кўп барака берди..” (Аюб 42:10) Салом азизлар.

Замонавий хаётнинг ташвишлари фикрларимиз ва хиссиётларимизга қаттиқ зарба бериши мумкин. Биз осонликча чарчаб холдан тоямиз, тўйиб кетамиз ва бошқа чидай олмайдиган даражага келиб қоламиз.

Мана шундай вазиятларда чиқарган қарорларимиздан таъсирланамиз. Инсоннинг заифлигини ва қобилиятларимиз чекланганини англаб оламиз. Бундай холатлар рухий қаршиликлар орқали хам юзага келиши мумкин.

Шундай бўлишига қарамай Xудо хаётий тажрибаларимиз орқали бизга сабоқ ўргатиши мумкин. У хаётимизда Ўз ишини қилмоқда, қийин ва синовли онлардан ўтишимизга йўл қўйиб, бизларни тозалаши ва чиниқтираётган бўлиши мумкин.

Бошингдан нималарни кечираётан бўлсангда Аюбнинг хаётини эсла; у хамма нарсани йўқотган, хеч вақоси қолмагандек кўринди: у мол- мулки, оиласи ва иззат-хурматдан жудо бўлганди. Лекин синов вақти тугагандан сўнг Xyдо хамма нарсасини тиклаб берди. Охирида, унга “олдингидан икки баравар кўп барака берди”.

Агар синов вақтидан ўтаётган бўлсанг ёки кўтара олмайдиган даражада қийинчиликка учраганман деб сезаётган бўлсанг, Xудо сени тарк этмаганини унутмагин. Хар бир вазиятда У сенга нимани айтса ўшани қилиб, Унга содиқ қол. Унинг Каломидаги ваъдаларда мустахкам тур.

Бошингга қандай кун тушишидан қатъий назар хафа бўлма ва қалбингда шубха қилма. Бўшашмагин. Муқаддас Китобдаги хокимиятда биноан Xудо сени умутмаганига амин бўл. Содиқ қолишда давом этавер, Унинг Шохлигига уруғлар экавер ва хосил ўриб олишни кут.

Ўзингга берилган мархаматларни яхши ишлатувчиси бўл. Унга хизмат қилишда давом эт, сенга берилган топшириқни тугалла. У сени мархаматлашига ишон. Сен йўқотган хамма нарсани тиклайди ва сенинг содиқлигингни мукофатлайди.

Ота Сенга ишонаман. Сен менга берган чақириқни адо этишимга ва содиқ қолишимга ёрдам бер. Менга Ўз кучингни, илтифотингни ва мархаматингни бер. Хаётимни Сенга бағишлайман. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top