MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди» -деб ёзилган Юҳанно мактубининг 14 боби 6 оятида.

Биз Исо билан шунчалик яқинмизки, Унга ишонган ҳар биримиз Масиҳдамиз ва У бизда. У ток биз эса новдамиз. «Мен ток, сизлар эса новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар» Юҳанн мактуби 15 боби 5 ояти.

Павлус бизнинг Масиҳ билан бирлигимизни, Унинг тирик танаси аъзолари каби эканлигимизни ёзади. Унинг жамоати, Унинг танасидир. Исо эса Бошидир. Гуноҳсиз Худо Ўғлининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзлари, Унинг шон-шуҳрати, Унинг бутун севгиси ва Отаси билан Ўғилнинг ўртасидаги алоқаси, худди биз Унинг танаси аъзолари каби бизга ҳам тегишли бўлди!

“Унинг Ўзи эса ҳамма нарсадан аввал мавжуд эди. Борлиқ мавжудот Унинг соясида мавжуддир. У Ўз бадани, яъни умматининг бошидир. У ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилгани учун, ҳамманинг илғори ва бошидир”-деб айтилади Колосаликларга мактубининг 1боби 17ва 18 очтларида.

«Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи сизнинг ичингиздаги Масиҳ.

Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз. Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълимтарбия бериб, Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз»-деб айтилган Колосаликларг мактубининг 1боби 27ва28 оятларида.

Бутун оламда, Исо ягона. Унга ўхшаш ҳеч ким йўқ. У Худо ва шунингдек Инсон ҳамдир. Бу Муқаддас Китоб таълимотидир. Лекин нимага Исо инсон бўлгиси келди? Бой одамлар қатори яшашни ва Ўзининг ҳашаматли саройини ташлаб, ачинарли қашшоқ аҳволида бўлишга, Уни нима мажбур қилган эди.

Лекин У қудратли шоҳ бўла туриб, Ўзини ҳурмат қилган ва бўйсунганларни қолдириб, Ўзини ҳақоратларга қўйган кишига ўхшарди. Ҳа, Исо буни қилди, ҳатто кўпроғини ҳам.

У Ўзининг илоҳий жойини Ота Худо билан бирга Ўз хоҳиши билан қолдирди. У Ўз хоҳиши билан инсон қиёфасини олди. У инсон қиёфасини хурсандчилик билан олди. Фақат Исогина «Инсон Ўғли» унвони билан аталган. Исо Ўзи ҳақида гапирганда шу номни тез-тез ишлатган. Бу ном эсаХушхабарда етмиш тўққиз марта такрорланган. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top