2:56

Муқаддас Руҳ 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар сиз азизлар билан яна учрашиш имкони бўлгани учун Отамизга Миннадорман. Азизлар биринчи масиҳийлар давридаги ҳаётни Муқаддас Руҳнинг кучи ҳаётни тоза ва олийжаноб қиларди, ваҳоланки, ўша даврнинг жамияти ўзининг жинояткорлиги ва қаллоблиги билан машҳур бўлган.

Ички қувонч ва сокинлик уларни куйлаб Худони улуғлашга ундар эди, уларни эса ўша пайтда уриб, Масиҳ учун қамоқларга ташлар эдилар. Худонинг муҳаббатига тўлиб улар ўзларини қийнаганларни кечириб, ибодат қилишар эди.

Кучни тўғри ишлатиш деб, мана нимани айтишади азиз дўстлар! Ўз душманини кечиришдан қийинроқ нарса бўлмаса керак. Уларда шахсий эътиқод кучи билан тирик гувоҳлик бўлган.

Улар нима ҳақида гапиришганларини билишган. Масиҳсиз одамлар ҳалокатга гирифтордир, аммо, Исо Унга ишонганларни қутқаради. Улар донолик; мантиқ ва илҳом билан, улардан устиворроқ қобилият билан, тингловчиларни ҳақиқатга ишонтирувчи ва гуноҳларини фош этувчи кучда гапирганлар.

Улар Худо билан биргалигини билиб, кучли имонга эга эдилар ва У улар орқали ваъда қилганидек Ўз ишини амалга оширади. Шунинг учун Исо номи билан улар фалажларга юришни буюрган ва улар юриб кетишган.

Улар ибодат қилганлар ва амалга ошган. Касал одамлар шифо олган. Қамоқхона эшиклари очилган. Кўп гуноҳкорлар Худога имонга келган. Биринчи масиҳийлар эга бўлган куч уларни Масиҳ айтган гувоҳларга айлантирди.

Улар атрофдагиларнинг ҳаммасига Исо ҳақида гапиришга истак ва шиддатга эга бўлишган. Улар ўзларининг вазифаларини билишган ва уни бажарганлар. Илҳом ҳалок бўлаётган дунёга муҳаббат, буюк раҳнамолик ва ўзларини тўла Масиҳга бағишлаш уларни шаҳардан шаҳарга бир мамлакатдан бошқасига етаклаган.

Уларнинг вазифаси қутқарилиш хушхабарини барча эркаклар, хотинлар ва болаларга олиб бориш эди. Бу илк Жамоатнинг кучининг намунаси. Уларнинг кучи, уларни тўлдириб ва улар орқали ишлаган Муқаддас Руҳнинг кучи эди.

Уларнинг қилганлари, Руҳга тўлган ҳаётнинг табиий оқими эди. Муқаддас Китоб бизга уларнинг кечинмалари ҳақида бафуржа баён этади, чунки улар бизнинг кунларимизда ҳам масиҳийлар учун намунадир.

Доимо Муқаддас Руҳнинг ҳозирлигида бўлинг агарда мисол, сизнинг уйингиз электрлашган бўлгани каби. Аммо бу электр қувватига эга бўлиб, сиз қоронғуда ўтириб олиб: «Энди менда электр қуввати бор!» дейиш эмас, “Чироқни ёқинг! Кучни ишлатинг!” Азизлар мавзумиз шу ерда якун топмоқда. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top