Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар сиз Муқаддас Руҳга тўлганларга ҳамроҳ бўлувчи кўп аломатлар ҳақида ўқигансиз: иллатсиз ҳаёт, Худога муҳаббат, тетиклашиш, ўзини тўла Масиҳга бағишлаш.
Кучни белгилари кучли имонда, рашкли ибодатда, баҳодирона гувоҳликда ва Муқаддас Руҳнинг кучи билан айтилган ваъзда кўринади. Бунинг натижалари имонга келтириш, шифо, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ва жамоатнинг ўсиши, бу ҳам кучнинг аломатидир.
Азизлар сиз ўз ибодатингизда бу оятларни ишлатишингиз мумкин: Эфесликларга мактубининг 3 боби 16 ояти. У Ўзининг улуғвор бойлиги билан, сизларни куч-қудратли қилсин; Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин.
Муқаддас Руҳнинг қудрати билан ички инсондаги сизнинг бутун вужудингизни тўлдириши мумкин бўлган куч билан мустаҳкамланинг, агар сиз унга ишонсангиз ва У сизни қайғуда қувватлайди, сизни курашда кучли қилади, хизматда кучли қилиб, Раббий ҳақида гувоҳликка куч беради».
Худони излаган, Муқаддас Руҳга тўлиш ҳақиқат ва Худонинг қутқарув режасининг қисми эканлигига ишониши керак. У бу кечинмалар одамзод ихтироси эмаслигига ва бу ерда Инжилга қўшимча қилинган ҳеч нима ёки бирон бир бегоналик ва ғалатилик йўқлигига, аммо бу Масиҳни гуноҳдан оқлаш-нажот ишига асосланган ва ундан келиб чиқаётган ҳақиқий Худонинг иши эканлигига ишончи комил бўлиши керак.
Инсон Муқаддас Руҳга тўлиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, у бунга истак билдириши лозим. Хоҳловчилардан мен сўрайман: ҳақиқатдан ҳам сизларда Муқаддас Руҳга тўлишга истак борми?
Тозалик, донолик, нафислик, муҳаббат Руҳига ва У сизнинг ҳаётингизнинг Эгаси бўлишини хоҳлайсизми? Ҳақиқатдан сизнинг шахсингиз ёзилган Каломга итоат қилишни талаб қилган Зот назоратида бўлишни хоҳлайсизми?
Ким ўзбошимчалик гуноҳи манманлик ва кибрни қатъиян рад этади? Албатта ким, сизга мақтаниб, ўзингизни кўрсатишингизга йўл қўймаса. Ўша, бошқариш жиловларини сизнинг қўлингиздан олади ва Ўзининг қўлида жиддий қонун ҳуқуқларини сақлаб қолади, улар билан У сизни текширади ва интизомли қилади.
Сизнинг қалбингизнинг заҳарланган кўп асоратларини сиздан олиб ташлайдиган ўша Зотдир. Агар сизда шу саволларнинг ҳаммасига шиддатли «Ҳа» бўлмаса, унда сизда Муқаддас Руҳга тўлиш истаги йўқ. Мабодо сиз ўткир кечинмаларни бошингиздан ўтказишни хоҳлагандирсиз. Лекин сиз Муқаддас Руҳга тўлсангиз кучга ва ғалабага эга бўласиз! Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.