MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Худо билан яшаш давомида бизга ёрдам берадиган баъзи маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. 16 чи асрда Масиҳийлик тарихида жуда муҳим бир ҳаракат бўлган. Бу ислоҳотлар ҳаракати эди. Янгилик ва ислоҳотларни тадбиқ қилганлар, ўша ўзлари яшаб турган даврдаги жамоатлар Худо берган асл ҳақиқатдан анча узоқлашиб кетганини, айниқса Нажот – қандай қилиб инсонлар Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилиши орқали гуноҳларидан кечирим олишлари мумкинлиги ҳақидаги ҳақиқат ўзгарганини англашди. Бу ислоҳот Масиҳийликни қайтадан Масиҳнинг илк таълимотига қайтариш эди. Бу ҳаракат давомида Масиҳийликнинг беш асосий ҳақиқати юзага чиқди. У “Беш Фақат” деб номланади. Биринчиси бу “Фақат Калом”. Калом ҳаётимиздаги энг олий меъзон. Нима қилсак, ё нима гапирсак ҳар нарсада Калом бизнинг меъзонимиз.

Narrator 2 Каломдан бошқа жойда ҳақиқат йўқ демоқчи эмасмиз, лекин Калом бизга Худо, бу дунё, бошқа ҳокимиятлар ва бошқа ҳамма нарса ҳақида тўлиқ тушунтириб беради. Худони тушунишимиз учун керак бўладиган ҳамма нарсани фақат Каломдан олишимиз мумкин. Муқаддас Каломнинг ҳар бир сўзи Муқаддас Руҳдан илҳомланиб ёзилган. Ана шу Муқаддас Руҳнинг ўзи Каломни тушунишимизга ва унга асосан яшашимизга ёрдам беради. Иккинчиси бу “Фақат Имон” – биз фақат Масиҳга бўлган имонимиз орқали қутқарилганмиз. Биз фақат Худонинг инояти ва Масиҳга бўлган имонимиз орқали қутқарилганмиз. Гуноҳкорлигимизга қарамай, савоб ишларни кўп қилганимиз учун Худо бизга нажот беради, деб ўйласак адашамиз. Инсон сифатида биз Одам Атодан гуноҳга қул бўлган табиатни мерос қилиб олганмиз. Гуноҳли табиатимиз туфайли биз гуноҳ қилишга мойилмиз ва шу билан Худога қаршимиз.

Narrator 1 Ҳатто Масиҳга бўлган имон учун ҳам янгиланишга муҳтож эдик. Худованд Ўз инояти орқали Масиҳга ишонишимиз ва фақат шу ишонч билан қутқарилишимиз учун бизга янги юрак беришни маъқул топди. Худо инояти билан бизни сақлайди ва ҳимоя қилади. Биз Унга ишонмай садоқатсизлик қилган пайтларимизда ҳам У барибир бизга садоқатли бўлиб қолаверади. Биз Худо олдида фақат Унинг инояти туфайли турамиз. У бизнинг гуноҳларимиз оқибатини Масиҳга берди ва биз Масиҳнинг қони орқали Унинг солиҳлигига Худонинг марҳамати билан эришдик. Масиҳ хочда ўлганида Худо бизнинг гуноҳларимизни Унга берди ва Унинг мукаммал солиҳлигини бизники деб ҳисоблади. Учинчи асос бу “Фақат Масиҳ” – Худо бизга Масиҳни юбориб Ўзини тўлиқ намоён этди. Иноятли Худо Ўзини Масиҳда намоён қилиши орқали биз Унинг қутқарувчи ва ўзгартирувчи эканини билиб олдик.

Narrator 2 Тўртинчи асос бу “Улуғворлик фақат Худоники”. Худо нажотининг асосий сабаби инсонлар ҳаётини ўзгартириш ва яхшилаш эмас, Унинг улуғворлиги, бироқ нажотга эга бўлиш натижасида одамларнинг ҳаёти яхшиланди. Кўпчилик Худони охиратга йўл деб ўйлайди. У охиратга йўл эмас, ўша йўлнинг ўзи ва охиратдир. Худонинг иродасини қандай билиш мумкин? Унинг иродасини билишнинг бир нечта йўли бор. 1. Худонинг Каломи “қоидалари” 2. Худонинг бошқаруви 3. Одамлар / имонда ўсган масиҳийлар 4. Тинчлик. Худонинг иродасини билмоқчи бўлсангиз мана шу нарсаларга эътибор қилинг. Ерда ҳаёт мавжуд бўлишининг асосий сабаби ҳам Худога улуғворлик келтиришдир. Ҳаётимизнинг асосий мақсади ҳам Худовандни улуғлаш. Калом шундай дейди: “Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар ҳам, ҳаммасини Худони улуғлаш учун қилинглар”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top