2:44

Муқаддас Руҳ 10

MP3

Ассалому алайкум азизлар, Худо Яҳё чўмдирувчини Ўзининг Руҳига тўлдирди ва унга Исони одамларга Худонинг Ўғли деб шунингдек, дунёнинг гуноҳини Ўз бўйнига оладиган, Худонинг Қурбонлик Қўзиси деб таништириш учун алоҳида очиқлик юборди.

Исо сувга чўмдирилган пайтда, Муқаддас Руҳ Унинг устига каптар каби тушиб келди. Руҳ Исони хизмат қилишга мойлади. Масиҳ Худо томондан мойланиб доноликка ва қудратга тўлди.

Худо Ўз Ўғлига шаҳодат бериш учун кўп белгиларни ишлатди. Юлдуз мунажжимларга чақалоқ Исони топиш учун йўл кўрсатди. Одамлар уч марта, Худонинг самодан Исога шаҳодат берганини эшитдилар.

Исо Ўзининг хизматини бошлаганида, Худо шундай деди:“Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”- Матто Хушхабар китобининг 3 боби 7 оятида. Кейин яна, Худо Исонинг шогирдларига Ўз Ўғлининг улуғворлигини кўрсатди.

Уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. Унинг юзи қуёшдай порлаб, нурдай оппоқ тус олди. Шу пайт Худо яна осмондан туриб деди: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!”.

Худонинг овози учинчи марта эшитилди. Бу Исо Ўз ўлими ҳақида гапирганида содир бўлди. «Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!» Исо шундай дейиши биланоқ осмондан: “Мен Уни улуғлаганман ва бундан кейин ҳам улуғлайман»-деган овоз эштилди.

Исонинг ердаги ҳаёти мобайнида бўлган мўъжизалари, Худо кимни айтган бўлса Ўша учун берган гувоҳлиги эди. У Худонинг Ўғли эди. Исо ўлганида ҳам Худо бир неча белгилар берди.

Ер қимирлади. Қуёш тутилди. Кириш мумкин эмас бўлган муқаддас деб аталувчи жойдаги парда иккига бўлинди. Уч кундан кейин Худо Ўз Ўғлини ўликлардан қайта тирилтириб, Уни улуғворликка кўтарди

Кейин Худо Уни оломоннинг кўз ўнгида самовий уйига танада кўтарди. Кейинчалик Исо, Ўз Отасининг ёнида ўтирганини бир неча одамга кўрсатди. Унинг издошлари Худога, Исонинг номи билан ибодат қилсалар, У жавоб беради ва мўъжизавий хизматлар қилдиради. Худога ишонган одам, албатта Унинг Ўғли учун берган гувоҳлигига ҳам ишонади.

Кўриб турганингиздай Ота билан Ўғил бир-бирларини тан оладилар ва тасдиқлайдилар. Худди шу каби, Ўғил ва Унинг издошлари бир-бирларини тан олишади. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top