2:46

Башоратлар 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Бир масиҳий аёл автобусга кеч қолган. Тўрт соатдан сўнг у бошқа автобусга чиққанида унинг ёнида нажотга муҳтож аёл ўтирган ва шу аёлни у Масиҳга бошлаб келган.

Кўряпсизки, бу ерда Муқаддас Руҳ вазият орқали иш тутган. Баъзида сиз мўлжаллаган имкониятларни қўлдан чиқараётганингиздек ту тюлади. Атрофга боқинг, Муқаддас Руҳ сизга яхшироқ имкониятларни очиши мумкин.

Қуддусдан ўзларининг ҳаётини сақлаб қолиш учун қочган биринчи масиҳийларни эсланг, улар қаерда бўлмасинлар Хушхабарни тарқатишган ва кўплаб жонларни қутқаришган.

Ҳаворий Павлус қамоқда бўлганида даъват саёҳатларини амалга оширишга имконияти бўлмаган, аммо у ерда туриб, у ўзининг баъзи мактубларини ёзганки, улар миллионлаб инсонлар учун марҳамат бўлиб хизмат қилади.

Сиз оғир вазиятларда турибсизми? Балки, бу вазиятларга сиз орқали бирор нимани ўзгартириш учун Худо тарафидан йўл қўйилгандир Муқаддас Руҳдан У нима кераклигини сизга кўрсатишида ёрдам қилишини сўранг.

Сўнг атрофдагиларга эътиборли бўлинг ва уларни яхшиликка чорланг. Сиз Худонинг ёритгичларидан бирисиз. Сиз атрофингиз зулматдалигидан нолишингиз лозим эмас, турган жойингизда ёғду бўлинг.

Муқаддас Руҳ сизни таассуротлар воситасида бошқариши мумкин. Агар сиз Унга ишонч билдирсангиз, У сизга тўғри танлов қилишга ёрдам беради. Аксарият ҳолатларда шундай бўлади, агар бирон ишни ҳал этишда сизга икки ёки кўпроқ имкониятлар қўл келса ва сиз тўғрисини танласангиз, унда чуқур сокинликни сезасиз ва шу ишга тўлиқ мойиллик билан қарайсиз, аммо бошқа қарорингизни ўйлаганингизда ўзингизни ваҳима босади.

Бир имонли тадбиркор белгиланган самолёт рейсига чипта буюрган, аммо қандайдир ваҳимани ҳис этган. Бу учиш ҳақида қанча кўп ўйласа, шунчалик катта юк уни босиб борган.

Пировардида у янаги рейс билан учишга қарор қилган. У учиши керак бўлган самолёт чил-парчин бўлиб, ундаги ҳамма йўловчилар ҳалок бўлган. Муқаддас Руҳ унинг ҳаётини сақлади.

«Одам юрагида ният қилади, Эгамиз эса унинг йўлини мустаҳкамлайди» -деб ёзилган Ҳикматлар китобининг 16 боби 9 оятида. Бир руҳий оқсоқол, ўзининг ишлари билан шошилиб кетаётиб, фавқулодда унга нотаниш уйнинг эшигини тақиллатишга ундашни сезган. Азизлар доимо Муқаддас Рух нима демоқчи бўлганига қулоқ тутинг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top