Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Биз масиҳийлик хизматини ўрганишни энг аввало эгалик ғоясини аниқлаш ва тушунтиришдан бошлаймиз.
Баъзи бир инсонлар, агар улар қандайдир бир нарсага эга бўлсалар ёки ундан фойдалансалар, бу оддий далил уларга бу нарсанинг хўжайини бўлишга ҳуқуқ беради деб ҳисоблашади.
Бу мулкчилик ҳиссиёти бизнинг табиатимизда чуқур томир отган, бу мулкка эгалик ғояси бизда болалигимиздан мавжуд. Қани 4 ёшли боладан бирор нарсани олиб кўрингчи, шу заҳотиёқ унинг сизга қарши йиғисини эшитасиз.
Биз кимдандир бирор нарсани олишимиз ва шундай тарзда унга эга бўлишимиз мумкинлиги тўғри, аммо, бу ҳали ўша нарса бизники эканлигини билдирмайди. Инсонлар кўпинча олган нарсаларини қайтармайдилар, чунки улар шахсий мулк, эгалик нимани англатишига аниқ тушунчалари йўқ.
Бир навқирон йигит, унга бериб турилган аккордионни (мусиқа асбоби) қайтариб беришини сўралган мактубни олди. Мен билан бўлган суҳбатда бу аччиқланиб дерди:
«Ушбу асбобнинг эгаси мусиқада ҳеч нимага тушунмайди ва бу аккордион унга умуман керак эмас. Агар бу унга шунчалик зарур бўлса, бошқа асбоб сотиб олиш учун унинг етарлича бунга пули бор.
Менинг шахсий асбобим йўқ, бу эса менга Худонинг даласида меҳнат қилишим учун жуда кераклидир». Сиз фаҳмлагандирсиз, бу йигит аккордионни унинг қонуний эгасига қайтариб бермоқчи эмасди.
Сиз масиҳийлик хизматининг таълимотини тушуниш учун бирор нарсани олиб ишлатиб турганлик ва шахсий мулк ёки эгалик орасидаги фарқ нимадан иборат эканлигини аниқ билишингиз керак.
Илк ҳаворийлар жамоатининг аъзолари бу фарқни тушунишни бизга ёрқин мисолини беришяпти. Биз «Ҳеч бири мулкидан бирон нарсани меники демас эди, ҳамма нарсани умумий деб билишар эди»-деб ёзилган Ҳаворийлар мактубининг 4 боби 32 оятида.
Эгалик тушунчасидаги асосий қоида,балки сизда, нима инсонни қайсидир бир нарсанинг эгаси қиляпти? деган савол туғилаётгандир? Бунга жавоб шундай, бизники деб ҳисобланган нарсани биздан бўлак ҳеч ким бу нарсага эгалик қилмаслигини ва ундан фойдаланмаслигининг чораларини кўриш кучидир. Азиз биродарлар, шу ерда мавзумизга якун ясаб, сизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.