2:27

Эгалик ҳуқуқи 10

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Бизнинг Эгамиз сифатида, Худо Ўз ҳокимлигини бизда амалга оширмоқчи.

У бизнинг Раббимиздир ва биз Унинг қулларимиз. Бу эса, биз Унга итоат қилишимиз кераклигини билдиради. Агар биз заминдаги ҳокимларга шунчалик итоат қилсак, биз унда Шоҳларнинг Шоҳига қанчалик кўп итоатда бўлишимиз керак!

Афсуски, кўпинча инсон Раббий олдида лозим бўлганидек итоатда бўлмай туриб, Худога «Раббий» деб, мурожаат қилади. Бундай хулқ-атвор ноҳақ ва ёлғондир.

Исроилда қул, агар хўжайини унга яхши муносабатда бўлса, хоҳиши бўйича ўз хўжайинида умрбод қолиши мумкин бўлган одат бор эди. Худо,Ўзини бизнинг меҳрибон Раббимиз сингари, намоён этди.

Биз ўз хоҳишимиз билан Унинг итоаткор хизматкорлари бўлишимиз даркор. Энди сиз, Худо сизнинг Раббингиз ва сиз эга бўлганнинг барчасига Хўжайин эканлигини тушундингиз.

Шубҳасиз, сиз аллақачон, У сизнинг ҳаётингизнинг Раббийси ва Эгаси эканлигини биласиз. Бироқ, сиз ўз вазифангизни қандай бажаришингиз мумкин? Биринчи навбатда сиз Исо Масиҳнинг ҳаётидаги намунани ўрганасиз.

Бу сизга ўз ўрнингизни тушунишга ёрдам беради. Ундан сўнг, сиз хизматчи сифатидаги ўз вазифангизни муваффақиятли бажаришингиз учун, сизга шунга мувофиқ тайёргарлик ва Худонинг иши учун жавобгарлик ҳиссиёти зарурлигини билиш лозим.

Азизлар бизнинг ушбу ва бошқа мавзуларимизни ўрганиш давомида хизмат масиҳий ҳаётининг нафақат, бир қисми, балки бутун ҳаётининг иши бўлиши кераклиги аниқ бўлиб қолади.

Агар сиз ўз ҳаётингизда ўша сиз ўрганган ҳамма ҳақиқатларни амалда бажараётган бўлсангиз, шундай вақт келадики, сиз Қутқарувчидан: «Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан», – деган ажойиб сўзларни эшитасиз.

Азиз биродарлар, хар биримиз доимо бир гапни айтишга таёр бўлишимиз керак. Яъни мен Худони ҳақиқий Эгаси сингари эъзозлайман ва мен нимага эга бўлсам, ҳаммаси учун Унга миннатдорчилик билдираман.

Мен ўзимни ва жами эга бўлганимнинг ҳаммасини Унинг шуҳрати учун бағишлайман-деган гапни. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top