2:37

Худони улуғлаш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар мавзумиз Худовандни улуғлаш хақида бўлади.

Албатта бугунги кунга келиб улуғлаш бойлигимизнинг қирралари энди сон-саноқсиз бўлиб кетди. Ҳар қандай янги шароитда Худовандни улуғлашнинг янги йўлларини ва имкониятларини топамиз

.

Муқаддас Китобни ўқисак, узоқ йиллар аввал инсонлар қандай қилиб ўз севгисини изҳор қилишганини кўрамиз ва уларнинг тажрибаларидан ўрганамиз. Биз ҳам ўз севгимизни изҳор қилсак, у албатта ўсади.

Довуд, Исроилнинг шоҳи бўлган чўпон Худовандни мусиқа асбоблари ва ашула билан улуғлаган. Мусонинг опаси Марям эса муқаддас рақс билан улуғлаган. Шунамлик буюк аёл эса оддийгина сукут сақлаб, бир сўз айтишга ҳам қўрқиб таъзим қилган.

Тавита исмли художўй аёл итоаткорона масиҳий ҳаёти ва ўз қўллари билан кийим тикиб камбағалларни таъминлаш билан Худовандни улуғлади ва Унга шараф келтирди.

Исонинг онаси Марям Худовандни улуғлади ва юксалтирди. У айтган сўзлар ўзининг сўзлари эмасди. У юрагини ва оғзини улуғлаш учун очиши билан чиройли башорат сўзларини айтган.

Сиз бу ибодатни Луқо китобининг 1боби 46ва 55оятларда ўқишингиз мумкин.Бу мисоллар Худовандни улуғлашнинг фақатгина бир неча йўлларини кўрсатади. Биз ўз овозимиз билан Унга қўшиқ куйлашимиз мумкин

.

Мусиқа асбобларини чалиб ва ашула айтиб, қўлларимиз билан қарсак чалиб ёки юқорига кўтариб, танамиз билан ҳам Уни улуғлашимиз мумкин. Худованднинг яхшилигини ўйлаб жим ўтириш, Уни улуғлашнинг энг қимматли дақиқаларидан бири ҳисобланади.

Ҳаммамиз яхши биламиз, ҳаракат сўздан кўра кўпроқ нарсани айтиб туради. Бўйсунганимизда олқишлаймиз, ўзимизга қиё боқиб қондирилиши керак бўлган эҳтиёжларимизни кўрганимизда ўша эҳтиёжларимизни қондириш учун ҳаракат қиламиз.

Чин дилдан улуғлаш оддий тупроқдан топилган қимматбаҳо тошдир. Бу тош Худованднинг улуғворлигини, жамолини ва нурини намоён қилади. Азиз биродарлар, Худовандни қанчалик улуғласак хам бу камдир.

Чунки фақатгина У манашундай Улуғланишга лойиқ. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top