2:34

Худони улуғлаш 05

MP3

Ассалому алайкум азиз тингловчилар, азизалар, Ҳаворий Павлус қуйидагиларни ёзган эди: “Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар.

Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз” Римликларга мактубининг 8боби 15 ояти. Павлус шу сўзларни ёзаётганда Ота сўзи учун арамийча Абба сўзини ишлатган.

Бу сўз одатда фарзанд отасига мурожаат қилганда ишлатиладиган сўздир. Буни инглиз тилига таққослаганда “Дада”-деган сўзни билдиради. Бу сўзларнинг улуғлаш билан қандай алоқаси бор?-деган савол туғилади.

Худо бизни кучли севгани учун биз билан яқин муносабатда бўлишни истайди. Албатта, У бизнинг ҳар қандай олқишларимизга ва саждаларимизга муносиб. Агар Худовандни улуғлашни тўхтатсак, ўзимизга зарар етказган бўламиз.

Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Самовий Отамизни ранжитамиз. Азизлар, балки ўзимизга бир нечта саволлар бериб кўрармиз? Мен Раббимга худди бегонадек муомала қилдимми? Уни билмасликка олиб ўз йўлимдан юрдимми?

Ёки ҳар кунимни У билан мулоқот қилиб ва Уни олқишлаб бошладимми? Агар жавобларингиз ўзингиз истагандек бўлмаса, унда ҳозирнинг ўзидаёқ бошингизни эгиб Ундан кечирим сўрашингиз мумкин.

У сизни кутмоқда.Уни хурсандчилик билан улуғласангиз ва У билан мулоқот қилсангиз, У сизга қанчалик яқинлигини билиб оласиз. Улуғлаганингиз сайин улуғлаш сиз учун осон бўлиб қолади, бу эса сизни ҳаёт йўлига, фаровон ҳаётга эриштиради.

Азизлар шундай қилиб Худовандимиз билан муносабат ва алоқа нима эканлигини билиб олдик. Худо бизни айнан шу мақсад билан яратган. У Ўзига ҳам севги билан жавоб қайтарадиган инсонлар билан Ўз севгисини бўлишишни истайди.

Адан боғида Худованд Одам Ато ва Момо Ҳаво билан сайр қилиб суҳбатлашган кунлар қандай ажойиб ўтган эди! Бироқ одам гуноҳ қилгандан кейин алоқа эшигини ёпиб қўйди, лекин Худованднинг ташна юраги ҳалигача Ўз ижоди томон интилмоқда.

Қонунлар китобининг 33 боби 3-оятда шундай дейилган: “Худованд Ўз халқини севади”. Худованд ҳозиргача улар Уни чақиришини кутиб, тинглашга тайёр турибди. Биз ҳам ибодатнинг шарофати туфайли, У билан алоқа қилиш имконига эгамиз.Ибодат қилиш эса мушкул иш эмас.

Азизлар шунинг билан мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top