2:59

Худони улуғлаш 09

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиўдан бағоят хурсандмиз. Хурматли тингловчилар Муқаддас Руҳ бизга ёрдам берадиган фикрларни бера олади ёки бизни бошқариш учун оятларни эслата олади.

Мана шу ерда ўзаро алоқа ва муносабат ўз ўрнини топади.Муносабат ҳеч қачон бир томонлама ҳаракатдан пайдо бўлмайди. Агар фақат битта инсон гапирса суҳбат бўлмайди. Суҳбат учун икки киши ҳам гапириши лозим. Худованд ҳам биз билан суҳбатлашишни истайди. У шундай деган: “Менга илтижо қилсанг сенга жавоб бераман, сен билмайдиган буюк ва ақл бовар қилмайдиган сирларни сенга кўрсатаман”.

Худованд ўзимиз тўғримизда ва шароитимиз тўғрисида тушунишимизга ёрдам беришни истайди. Биз Унга Ўз сирлари билан бўлишишга имкон берсак, қандай ишлашни ва қандай ибодат қилишни яхшироқ билиб оламиз.

“Худойимиз доно ва қудратлидир, асрлар оша Унинг номи улуғлансин! У замон ва даврларни ўзгартирар, донишмандларга донолик, оқилу фозилларга билим берар. Пинҳон сақланган сирларни очар, зулматда яширинган нарсаларни билар, ёруғлик Унинг даргоҳида маскан топар”.

Балки сокин вақтингизда аллақачон “Худовандни кутган” бўлишингиз ва бу тўғрида кўпроқ билишни исташингиз мумкин. Ўзингизга ҳеч нарса халақит қилмайдиган, ёлғиз қоладиган жой топинг ва Худодан Унга айтадиган фикрларни беришини сўранг.

Ўз фикрларингиз халақит бермаслиги ва шайтон тўсқинлик қилмаслиги учун Ундан ёрдам сўранг.Кейин, жим туриб фақат Уни улуғланг. Сабрли бўлинг ва Унинг сизга гапиришини кутиб туринг.

У сизга гапирганда ҳар доим Унинг Каломига тўғри келиши керак, шунинг учун Муқаддас Китобни кўпроқ ўқинг.Худованд шундай дейди: “У Менга меҳр боғлагани учун қутқазаман, номимни тан олгани учун омон сақлайман. У Мени чақирган чоғида жавоб бераман”. Менинг бувим бир аёлнинг уйига бориб, унга Исо тўғрисида гувоҳлик берган. У аёл бувимга: “Менинг уйимга бошқа келманг! Исо тўғрисида эшитишни асло истамайман! – деб бақиради.

Бувим бу ҳақда айтганида, мен: “Ўша аёл сизга қўполлик қилибди, буви. Бироқ сиз ўз вазифангизни бажариб гувоҳлик бердингиз, энди қиладиган ишингиз қолмади” – дедим.“Мен аллақачон бир иш қилдим, олмали пирог пишириб унга олиб бордим” – деди бувим.Мен шу сўзлардан ўзим учун муҳим сабоқ олдим. Мен кўпинча бувимнинг ибодатда Худони улуғлаганини кўрганман, у куйлаган сайин қўллари юқорироқ кўтариларди. У: “Биз барча шуҳратни Исога берамиз, Унинг ажойиб севгиси ҳақида сўзлаймиз” деб ашула айтарди. Лекин ўша куни мен унинг сўз билан улуғлаш ёки гувоҳлик беришдан ҳам кўра каттароқ иш қилганини кўрдим. У Раббимизни қилган иши билан улуғлади. Агар биз Исони севаман деб айтсак, қилган ишларимиз ҳам буни тасдиқлаши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top