2:45

Худони улуғлаш 12

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, бизга маълумки саноларнинг жуда кўпчилиги олқишлаш ва шукрона айтиш саноларидан иборат.

Янги Аҳд бизни шу саноларни, бошқа мадҳияларни ҳамда руҳий қўшиқларни куйлаш учун руҳлантиради. Қадимги санолар каби масиҳийча қўшиқлар бугунги кунда турли-туман аза ва тўй, ибодат ва илтижо қўшиқлари, олқишлаш ва улуғлаш учун махсус қўшиқлар бор.

Қўшиқларнинг ҳар бир тури маълум мақсад учун хизмат қилади. Қўшиқнинг “Мен келишим билан” деган сўзлари гуноҳкорларни Раббимизнинг оёқлари остига келишга ундайди, бу кўпинча тавбага чақирганда айтилади.

“Мени текшир, эй Худойим” деган сўзлар ҳаётининг ҳар бир соҳасини Худовандга топширишни истаган, Муқаддас Руҳ уни текшириши учун ўзини очган имонлиларга ёрдам беради.

Улуғловчи кўп қўшиқлар бағишлаш каби бошқа мавзулар билан бошланади. Биз Худовандга нимаики бўлмасин Унга итоат қилишимизни айтамиз. Кейин қўшиқ бизга нима учун Худовандга итоат қилишни исташимизни эслатади чунки У шунга лойиқ.

Кейин эса, балки ҳатто англамаган ҳолда, Раббимизни улуғлаганимиз сайин шунга берилиб кетамиз. Олқишлаганда “ўзимизни йўқотиб қўямиз”. Масиҳийлар кўпинча овозим яхши эмас деб, олқишлашдан ўзларини маҳрум қилишади.

Бироқ улуғлаш қўшиқлари махсус вазият учун ёки одамлар уйларида тинглашлари учун айтилмайди. Улар биз билан Худованднинг ўртасидаги олқишлаш қўшиғи бизнинг Худовандга айтган севги қўшиғимиздир.

Уларни бошқа одамлар эшитса ҳам, завқланса ҳам, уларнинг қандай баҳо бериши муҳим эмас. Биз биринчи ўринда Раббимиз учун куйлаймиз. Биз қўшиқни эшитганимизда унинг олқишлаш қўшиғи эканлигини қаердан биламиз?

Улуғлаш қўшиғи биз ҳақимизда ёки бизнинг муҳтожликларимиз ҳақида бўлмайди, гуноҳкорни Масиҳни қабул қилишга ҳам таклиф қилмайди. У Худовандни олқишлайди, Масиҳни юксалтиради, Худованднинг буюклиги ва яхшилигини куйлайди.

Бу шундай қўшиқки, бизни ўраб турган оламдан чиқариб олиб, Масиҳ бўлган самовий жойларга олиб боради. Бу хаёлимизда айтган оддийгина ашула ҳам бўлиши мумкин, лекин у Отани улуғлайди.“Эй Худованд, Сенинг меҳр-иноятингни абадий куйлайман, тилдан қўймасман ҳақиқатинг-да то абад. Иноятинг мангу асосланган, дедим, садоқатинг фалакда мустаҳкамланган”-деб ёзилган Забур китобининг 88 боби 1ва2 оятларида. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top