2:39

Худони улуғлаш 11

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, мусиқа қаердан бошланган? Мусиқанинг келиб чиқишини ҳеч бир қабила ёки халққа тегишли деб айтолмаймиз, чунки ҳар бир халқнинг мусиқаси ўзига хос.

Ҳатто илк маданиятларнинг ҳам ўз хурсандчилиги ёки қайғуларини қўшиқларда ифода этишга ёрдам берадиган дўмбиралари ёки мусиқий асбоблари бўлган.Муқаддас Китоб бизга мусиқанинг пайдо бўлиши ҳақида айтади.

Аюб 38:7-оятда дунё шаклланаётганда “юлдузлар бирга ашула айтишгани ва самовий нарсалар хурсандчиликдан бақиришгани” айтилган. Мусиқа ер яратилмасдан олдин осмонда бошланган.

Мусиқа жуда муҳим, чунки у бизнинг ҳиссиётимизга таъсир қилади, туйғуларимизни бошқаради ва ҳатто ҳаракат усулларимизни ўзгартиради. Агар нотўғри ишлатса, мусиқа ҳам кучли ёвузлик қуроли бўлиши мумкин.

Агар тўғри ишлатилса, мусиқа тинчлик ва уйғунлик келтиради; у бизни Худога яқинлаштира олади. Мусиқанинг энг асосий мақсади Худовандни улуғлаш ва юксалтиришдир.

Муқаддас Китоб асбоблар ва вокал мусиқа орқали улуғлаш учун мисоллар келтирган. Булар шукрона айтиш хизматида ва Худони олқишлашда ёрдам беради. Забур хониши, илҳомли қўшиқлар ва мадҳиялар билан, чин кўнгилдан, миннатдорчилик билан Худони тараннум этинглар.

Нима айтсангиз ёки нима қилсангизлар, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар”-деб ёзилган Колосаликларга мактубининг 3 боби 16ва17 оятларида.

Муқаддас Китоб бизга куйлашни буюради. Эфесликлар мактубининг 5 боби 19ояти юқорида берилган Колосаликлардаги оят билан сўзма-сўз тўғри келади. Бу қўшиқлар ва куйлаш Муқаддас Китобда юзлаб маротаба айтилган деб бўрттириш эмас.

Худованд биз Уни қўшиқларда улуғлашимизни истайди, чунки У бизнинг олқишларимизга лойиқ ва бу бизни руҳан ўстиради. Баъзи масиҳийча қўшиқлар Забурдан олинган, Муқаддас Ёзув деярли мусиқа учун мўлжалланган.

Бу фикр шу авлод учун янгилик эмас, чунки Забур китоби Яҳудий халқи учун мадҳиялар китоби бўлган. Уларнинг Фисиҳ байрами учун алоҳида саноси бўлган, кечирим сўраш учун ва кўплаб бошқа нарсалар учун махсус санолари бўлган.

Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top