2:28

Худони улуғлаш 14

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, 2-Солномалар китобининг 20-бобида Худовандни мусиқа ва қўшиқ билан улуғлаб жангда ғалаба қилган ажойиб воқеа ёзилган.

Бу учта мажусий халқ бирлашиб, Яҳудиянинг кичик бир шоҳлигига қарши ҳужум қилганда юз берди. Уларнинг сон жиҳатдан кўплигига қараганда, ғалаба қилишлари турган гап эди.

Худонинг хулқи бундан хабар топгач, Ундан ёрдам сўраб илтижо қилишди. Худованд уларга ҳарбий йўл-йўриқ кўрсатишнинг ўрнига қўшиннинг энг олдинги қаторига:

“Худовандга шон-шарафлар бўлсин! Унинг севгиси абадийдир!” деб куйлайдиган мусиқачиларни қўйишни буюрди. Улар Худовандни куйлашни бошлаши билан душманни саросимага солиб қўйди.

Улар бир-бири билан жанг қилиб, бир-бирини ўлдиришни бошлашди. Худонинг халқи фақат ўлжаларни йиғиш учунгина боришди. Кейин улар ўз шаҳарларига ғалаба берган Худовандни мусиқий асбоблар билан улуғлаб қайтиб келишди.

Бугунги кунда биз бундай жангларга дуч келмаслигимиз мумкин, бироқ Эфесликлар китобининг 6-бобида бизнинг душманимиз тана ва қон эмас аксинча шайтон ва унинг ҳукмронлиги эканлиги айтилган.

Юзлаб йиллар аввал танавий душманларни ҳамду сано билан енгишган бўлса, бугунги кунда руҳий душманни енгиш ҳеч гапмас. “Энди бунга нима деймиз? Агар Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?

Худонинг севгисидан бизни ким жудо қилар экан: қайғуми, сиқилишми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф-хатарми ёки қиличми?Аммо бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз”.

Хушхабар айтгани учун зиндонга ташланган Павлус билан Сила хурсанд бўлиб Худовандни улуғлашди. Уларни аёвсиз калтаклашганига ва оёқларини кундалаб қўйишганига қарамай, улар ибодат қилишди ва ҳамду сано айтиб Худовандни улуғлашди.

Тўсатдан зилзила бўлиб, уларнинг занжирлари узилиб кетди. Худо уларни озодликка чиқарди! Кейин яна бир нарса содир бўлди. Павлус қўрқиб кетганидан ўзини ўлдирмоқчи бўлган зиндонбонни улар қочиб кетишмаётганига ишонтирди.

“Жаноблар”, дея бақирди у, “нажот топиш учун нима қилишим керак?”Бу Павлус билан Сила истаган ажойиб имконият эди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top