3:31

Бахт излаб…

MP3

Ассалому алайкум. Аввлги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Каломда ёзилган Исо Масиҳнинг “Дарбадар ўғил” ҳақидаги маталини чуқурроқ кўриб чиқишни бошлаган эдик. Бугун, Худо иродаси ва назорати остида қолишни истамайдиган, худбин ва фақат моддий нарсаларга ўч, ўз хоҳиш истакларини қондиришни истайдиганларнинг охири қандай бўлишини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Инсоннинг кўриниши қандай бўлмасин, ҳар бирида ўз-ўзига хизмат қилиш истаги бор. Уларнинг ҳаёти шунга асосланган. Худодан узоқда яшашни истаган инсон борлиғидан маҳрум бўлади. У қудратини, онгини, юрагини ва қалбини беҳудага совураётган бўлади. Ишаё пайғамбар орқали Худованд ўз халқига шундай деган эди: “Нима учун нон бўлмаган нарсага пул сарф қиласиз? Нима учун ишлаб топганингизни қониқтирмайдиган нарсаларга сарф қиласиз?

Эшитинг, Менга қулоқ солинг! Шунда аъло таомларни ейсиз, Ёғли таомлар еб, маза қиласиз.” Агар шундай ҳаётни танлаган бўлсангиз, нон бўлмаган нарсаларни сотиб олаётган бўласиз ва сизни қаноатлантирмайдиган, фойда келтирмайдиган, ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмаган нарсалар учун ишлаётган ва тер тўкаётган бўласиз. Юрагимиздан Худони юлиб ташлашнинг оқибатлари жуда ҳам ёмон. Еремиё пайғамбар бизни шундай огоҳлантиради: “Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган,

Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Эгамиздан узоқлашган одам лаънатидир.

Бундай одам саҳродаги бутадай бўлади, Фаровон ҳаёт кўрмайди. Чўлнинг қақроқ жойларида, Шўр босган бўм–бўш ерларда яшайди.” Худованд меҳрибон. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради.

Аммо инсоннинг ўзи бу нурни ёки ёмғирни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин. Афсуски кўплар қўллари билан Унинг қуёши ва ёмғиридан ўзларини пана қиладилар. Солиҳлиқ қуёши ҳаммага бирдек порлаб, иноят ёмғири ёғаётган бир пайтда бундайлар чеккада, қоронғуликда ва сахрода юришни танлайдилар. Калом бундай инсонларни койийди: “Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?! Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан тавба қилмаяпсан. Худонинг адолатли ҳукми аён бўладиган қаҳр–ғазаб кунида бошингга тушадиган жазони янада кўпайтиряпсан.” Инсон ўзи Худодан узоқлашишни танлаган бўлса ҳам, Худованд уни яна ўзига қайтариш йўлларини қидиради. Биз Худодан воз кечсак ҳам У биздан кўнглини узмайди. “Дарбадар ўғил” ҳақидаги маталда Отанинг фарзандига бўлган севгисини кўрамиз.

Бу Ота Худонинг тимсоли. Худованд нимани қаттиқ исташини ва Унинг олдига келган гуноҳкор ва қайсар фарзандларга қандай муносабат қилишини қуйидаги оятлардан билиб олиш мумкин: “Йигит отаси олдига равона бўлибди. Йигит ҳали узоқда келар экан, отаси уни кўриб, ўғлига раҳми келибди. У югуриб бориб, ўғлини кучоқлаб, ўпибди. Кейин ўғли отасига айтибди: — Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз, деб аталишга лойиқ эмасман. Отаси эса хизматкорларига буюрибди: — Тез бўлинглар, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинглар, қўлига узук тақинглар, оёқларига чориқ кийгизинглар. Бўрдоқи бузоқни олиб чиқиб, сўйинглар. Еб–ичайлик, хурсандчилик қилайлик. Чунки бу ўғлим мен учун ўлган эди, энди тирилди, йўқолган эди, энди топилди.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top