3:16

Шава Маликаси

MP3

“Шава маликаси Сулаймоннинг донғини, Эгамизга атаб қилган ишларини эшитгач, Сулаймоннинг ҳузурига келди.” Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда бу аёл яъни – Шава маликаси ҳақида жуда қизиқ маълумотлар берилган. У ким эди? Унинг исми Каломда зикр этилмаган. Сулаймон исмининг маъноси эса “шеломоҳ”, яъни ўрнига ўрин деган маънони англатади. Онаси Ботшеванинг биринчи ўғли назарда тутилиб, шундай номланган. Сулаймон пайғамбар тахтга ўтиргач, Худованд берган донолик билан, қўл остидаги давлатларни бошқара бошлади. Унинг бойлиги ва донолиги ҳақидаги хабарлар чор-атрофга ёйилган эди. Буни ўз кўзлари билан кўришга ният қилган малика шоҳ Сулаймон юртига келди. “У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди.

Малика Қуддусга жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келди.”

У қандай аёл бўлганини шу парчалардан ҳам билишимиз мумкин. Унинг шоҳлигидаги бойликлар ҳам Сулаймонникидан кам эмаслигини кўрсатиш мақсадида, жуда саҳийлик билан қимматбаҳо совға саломлардан мўл-кўл олиб келди. “Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди.” Бу оятлардан эса, унинг шарттаки, дадил ва ўта мустақил ва доно аёл бўлганини билиш мумкин. “Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг бирорта саволига жавоб беришда қийналмади. Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни, дастурхонидаги ноз–неъматларни, аъёнларнинг тартиб–қоидага кўра жойлашувларини, шоҳ соқийлари ва баковулларининг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ куйдириладиган қурбонликларни назр қилганини кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб, шоҳга деди: — Сизнинг донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан.

Юқорида айтилганидек, Худованд Сулаймонни чексиз донолик ва бойлик билан марҳаматлаган эди. Бу хабарлар эса қўшни давлатларга ҳам ёйилган, унинг бойлиги ва донолиги ҳақида ўз юртида эшитганларига қизиқиб келган малика ўз кўзлари билан кўриб, ишонч ҳосил қилди, ва деди: “Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунча гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам кўра, донороқ экансиз, бойлигингиз ҳам жуда кўп экан. Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар. Сиздан мамнун бўлиб, Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин, деб сизни шоҳ қилган экан.” Бу ҳикоянинг асосий маъзмуни ақлли аёлнинг қудрати ҳақида. Каломда ёзилишига кўра малика ақл-заковатда Сулаймонга тенг савияда суҳбатлашган.

Бу аёлнинг қаердан келганлиги ҳам қизиқ. Изланишларга кўра бу аёл Эфиопиядан бўлган бўлиши мумкин. У ўз даврида ҳукмронлик қилган ягона аёл эмас эди. Миср ва Ассирияда аёл ҳукмдорлар бошқарувчилик қилган. Унинг давлатида аёллар эркаклар билан тенг мавқеда бўлиб, ҳар соҳада улардан қолишмасди. Шева юртида кўп хотинлилик деярли учрамасди. Шева маликаси Сулаймоннинг донолигини кўриб, унинг хотинларига ҳам ҳавас қилган бўлса ажаб эмас. Бошқа манбааларда айтилишича, уларнинг урф-одатларига кўра Шева маликаси ўз юртига бир болани-унинг ва Сулаймоннинг боласини олиб кетган. Аниқки, бундан сўнг Эфиопияда ҳам Сулаймоннинг авлоди ҳукмронлик қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top