3:15

Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?

MP3

Ассалому алайкум қадрдон-опа сингиллар. Кундалик ва ҳаётиш ташвишлар сизни толиқтириб қўйдими? Ўзингиздаги тушкун кайфиятни енголмаяпсизми? Ёки бирор бир муаммога ечим излаяпсизми? Бундай ҳолатда кўпчилик психологга боришни маслаҳат беради. Борганингизда эса психолог ҳузурида тушкунликка ечим излаб келганлар кўплигини кўрасиз. Психологларга энг кўп бериладиган савол бу — «Депрессиядан қандай чиқиш мумкин?» деган савол. Бундай савол берувчиларнинг ҳаммаси ҳам депрессияга чалинган дейиш нотўғри. Баъзи одамлар шунчаки ёмон кайфият ёки маъюсликни депрессия билан адаштиришади. Бироқ вақтида даволамаса, депрессия енгил шаклдан суицид шаклга ўтиши ҳам мумкин. Сизга биринчи маслаҳатимиз -Дам олинг.
Агар сизнинг депрессиянгиз чарчаш натижасида юзага келган бўлса, ҳеч нарсага эътибор бермай дам олинг.

Икки ҳафталик таътил олиб, уни буткул ўзингизга бағишланг: китоб ўқинг, яхшиликка чорловчи фильмлар кўринг, дўстларингиз билан мулоқот қилинг, тўйгунингизча ухланг, ўзингиз ёқтирган ширинликлардан истеъмол қилинг. Саёҳат қилинг. Шароитни ўзгартириш ва янги ёқимли таассуротларга эга бўлиш ҳар бир инсонга керак, қийин кунларни бошдан кечираётганлар учун эса улар ҳаётий муҳим аҳамият касб этади. 

Саёҳат йўналишини молиявий аҳволингиздан келиб чиқиб танланг: хориждаги дам олиш зоналарида ором олиш яхши, албатта, аммо ўзингиз яшаб турган жойга яқинроқ жойда ҳам мароқли ҳордиқ чиқариш мумкин. Ўз хоббингиз билан шуғулланинг! Биламизки, биз аёллар иш оила ва бола-чақани деб ўзимизга ёқадиган ва қизиққан нарсалар билан шуғулланишни бир четга аллақачон йиғиштириб қўйганмиз. Аммо ёдингизда бўлсин,

севимли иш билан шуғулланиш ва ўхшаш фикрловчи кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ҳар қандай касалликни даволайди ҳамда кайфиятни кўтаради.

Биласизки, яна ўша юқоридаги сабаблар туфайли дўгоналаримиз, қариндошларимиз ва ўзимиз хуш кўрган инсонлар билан мулоқот қилишдан чекланиб қолганмиз. Бир неча марта қариндошларингиз тўйига бормоқчи бўлдингиз-у, аммо иш ва оилани яна ҳаражатини ўйлаб, фикрингиздан қайтдингиз. Бошқа қариндошларнинг бир-бирлариникига меҳмонга бораётганларини эшитдингиз-у, уларга қўшилолмадингиз. Сизга маслаҳатимиз, яқинларингиз билан ҳамсуҳбат бўлинг. Фақат улар билан суҳбатлашганда тушкунликка олиб келувчи мавзулардан қочинг. Ўйин-кулгу қилинг ва ҳаётдан завқ олиб яшанг! Ҳар бир инсоннинг ҳаётдан завқ олиб яшаши унинг ўзига боғлиқ. Шундай экан, ортиқча қайғуга берилмай, ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан фойдали хулоса чиқаринг. Ўзингиз учун харид қилинг! Анчадан бери сотиб олишни истаётган буюмларингизни сотиб олсангиз, кайфиятингиз кўтарилиши шубҳасиз.

Спорт билан шуғулланинг! Зеро, соғлом танда — соғ ақл, депрессия ва бошқа руҳий хасталикларга эса бу ерда ўрин йўқ. Аслида кайфият тушкун бўлганида, спорт кўнгилга сиғмайди, аммо сиз ўзингизни мажбурлаб, бир икки марта бориб кўринг, шуғулланиш давомида кайфиятингиз кўтарилишини сезасиз.  Диққатингизни жамланг! Иш, оила — фарқи йўқ, ўзингиз учун муҳим бўлган нарсага эътиборингизни қаратинг. Бу сизни чалғитиб, зулматдан олиб чиқишга ёрдам беради. Миянгизни кемираётган «хаста ўй»ни топиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Бу ахир соғлиғингизни кетказишингизга арзимайди-ку! Ижобий фикрлашни ҳамда  ҳаётдаги катта ва кичик хурсандчиликларни кўришни ўрганинг! Қисқа қилиб айтганда, оптимист бўлинг! Ўзингиз устингизда ишланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top