3:16

Чиройли фазилат

MP3

Ассалому алайкум. Биз аёллар жуда тез ҳафа бўламиз, айниқса яқинларимиздан. Бировдан кўнгил қолиши ёки ҳафа бўлиш, бу заҳарли чойни мазза қилиб ичиб, ўша сизни ҳафа қилган одамнинг ўлишини кутиш дегани. Билсангиз узоқ вақт бировдан ҳафа бўлиб юриш кечирим бермаслик, фақат ўзингизга зиён. Сиз бу гина-кудурат билан фақат ўз ҳаётингизни заҳарлайсиз. Қолаверса юрак енгил бўлиши учун, тинч ва бахтлироқ ҳаёт кечириш учун, кечиримли бўлиш керак. Кечиримлилик — бу инсон ўзга бир инсон учун амалга ошириши ўта лозим бўлган ишдир. Кечиримли бўлиш инсонлар ўртасидаги муносабатнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу ҳислат туфайли ҳиссиётларда ўзгариш пайдо бўлади ва улар позитив руҳ билан озиқланади. Бунинг учун қандай зарур чоралар кўриш мумкин? Замонавий дунё ритми дўстлар билан доим ҳам алоқа қилишга имкон бермайди.

Шу боис хафагарчиликлар узоқ вақт давом этади. Аммо сиз бундай бўлишига йўл қўйманг. Агар сиз яқинларингиз билан муносабатингизга раҳна солувчи дамни ҳис қилсангиз, унда зудлик билан, ўша заҳоти ана шу масалада улар билан гаплашиб олинг. Бирор-бир инсонни кечириш учун, аввало, ўзингиз биринчи бўлиб алоқага чиқинг. Бу ишни қай даражада уддалашингиз аҳамиятсиз. Энг асосийси сиз гинани ўртадан кўтариб, алоқани илиқлаштирмоқчи эканлигингизни билдирасиз. Баъзан буни билдирмай қилиш ҳам мумкин. Ахир сизни ҳафа қилган одам, сизни ҳафа қиладиган бирор бир иш қилганини билмаган бўлиши ҳам мумкинку! Сиз эса у билмаган иш учун узоқ вақтдан бери ундан ҳафа бўлиб юрибсиз. Юрагингизни енгиллаштириш учун ўзингиз ташаббусни қўлга олинг. Унга ёқимли бирор нарса қилинг ёки совға олинг. У билан дилдан суҳбатлашинг.

Бошқа ҳолатларда эса ўртада келишмовчилик бўлганини ҳар икки томон ҳам билади. Бунда ҳам сиз биринчи бўлиб тинчлик ўрнатувчи бўлинг. Ундан сиз томондан ўтган англашилмовчилик ва ҳато учун биринчи бўлиб кечирим сўраинг. У кечирим сўраса сўрамаса уни кечириб юборинг. Муносабатлардаги энг нозик жиҳатлар ҳақида гаплашиб олиш кучли шахс эканлигингиздан далолатдир. Аммо эҳтиёт бўлинг-ки, булар ҳақида гаплашиб олиш янги жанжални келтириб чиқармасин. Тинчлик учун қадам ташлаган ҳар бир инсондан миннатдор бўлинг. Чунки бу йўл натижа бермасдан қолмайди. Сиз муносабатлар ҳақида гаплашиб олганингиздан сўнг, узр сўрашса, уни сўзсиз қабул қилинг. Оддий ва самимий узр сўраш муносабатларни янада мустаҳкамлайди ва келажакдаги келишмоқчиликларнинг олдини олади. Ҳатто мана шундай оғир ҳиссиёт билан ҳам кўп нарсаларни ўрганса бўлади.

Одамларга ҳамдард бўлинг ва уларга баҳо беришга шошилманг. Бу амалиёт сизни хафагарчилик ва қарама-қаршиликларнинг олдини олишда ёрдамчи бўлади. Қўрқув, ўзига ишонмаслик ва муносабат ўрнатишга яроқсизлик кўплаб ярамас иллатларнинг асоси ҳисобланади. Кўплар нега бошқача эмас айнан шундай қилаётганликларини тушунишмайди. Барчасига тушкунлик сабабчидирки, у бора-бора хафагарчилик ва келишмовчиликларга сабаб бўлади. Сизга хафагарчилик етдими, унда сиз ростан ҳам мазкур вазиятга жуда катта аҳамият қаратаяпсиз. Одамларнинг фикрларни тўзғитадиган ғояларига кўп ҳам аҳамият бериш шарт эмас. Аммо ўзингизни бошқалар ўрнига қўйиб кўринг. Ана шунда масала бир ёқлама эмаслигига тушуниб етасиз. Кечиримли бўлиш бу Худованд сизда кўришни истаётган ҳислатлардан биридир. Бу ҳислатга эга бўлиб, Яратувчингизни мамнун қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top