3:33

Нега болалар тунда ухламайди? 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Оналарнинг энг катта қийинчилиги, бу боласининг тунда ухлолмаслиги. Тунда тиниқиб ухламаган бола ҳам она ҳам куни билан толиқади, бу уларнинг кайфиятига ҳам таъсир қилади. Она шунчалик сезгир ухлайдики, ҳатто боласи паст овозда йиғлаган тақдирда ҳам унга эътибор қаратади. 2011 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, бола йиғисига ўз вақтида тезкорлик билан эътибор қаратиш унинг психологияси ва ҳатто жисмоний соғлиғи учун ҳам муҳим эканлиги таъкидлаган. Боласини вақтидан аввал йиғламасликка ўргатишни бошлаган ота-оналар билишлари зарур: жазава у учун жуда улкан руҳий сиқилиш ҳисобланади. Психолог Нарваэз буни қуйидагича изоҳлайди: “Болага йиғлаётганда эътибор қаратмасдан уни бекордан-бекорга йиғламасликка ўргатаман деб ўйлайсиз. Аммо у йиғлаганда унинг митти танасида кортизол номли руҳий сиқилиш гормони даражаси ортиб боради.

Унинг тинчланиши учун унга туғри реакция керак: ёнида онасини ҳис қилиш ва юзини кўриши лозим”. Агар ота-она чақалоқ олдида дарров пайдо бўлмаса, симпатик асаб тизими мияга қуйидагича сигнал беради: “Уруш ёки қочиб қол”. Бу хавфсизликка нисбатан чуқур бирламчи реакциядир. Мия эса уни шундай қабул қилади: “Қаттиқроқ бақириш керак. Агар яхши қичқирмасам, ўламан”. Шунинг учун кейинги сафар бола сабабсиз йиғлаганда шуни билингки, сиз ўлишингизни билгандаги каби ўзини ҳис қилмоқда. Баъзи болалар шу даражада қаттиқ бақирадиларки, “кўкариб кетадилар”. Бу тананинг парасимпатик тизим буйруғига реакцияси ҳисобланади: қувватни тежаш керак, бунинг учун эса тана ҳароратини пасайтириш лозим. Бу организм ўлмаслик учун қўллайдиган энг охирги реакциядир. Болалар сизни ёнидалигингизга ишонч ҳосил қилиш учун кундуз куни ухлаб, тунда уйғонишлари мумкин.

“Одатда болалар кундуз куни ухлаб олишни яхши кўрадилар, кечки соат олтидан ярим тунгача ота-она диққат-эътиборида бўлиб, уйғоқ ҳолда қолишдан роҳатланадилар”, — дейди Флеминг. Гап табиат томонидан амалга оширилган дастурлаш ҳақида кетяпти. Болалар бир вақтнинг ўзида ҳам ота, ҳам она эътиборида бўлганида биологик афзалликка эга бўлади: боқувчилар иккита бўлса, яшаб қолиш имконияти кўпроқ бўлади. Бола мазкур графикни онгли равишда танлайди ва бу жуда тўғри. Режим сизнинг кун тартибингизга мос келмаётгани уни ҳавотирга солмайди. Болалар ота-онасидан алоҳида, айниқса, бошқа хонада ухламаслиги керак. Флеминг инсониятнинг эволюцион тарихига назар ташлашни таклиф этади. Минг йил муқаддам болалар ҳар доим ота-оналари билан яқин бўлишган: ғорда улар танаси орасида ухлашган, кундуз куни эса оналари ўзи билан кўтариб юрган.

“Мен кўп вақтимни чақалоқларни ўзи билан олиб юриш қоида ҳисобланган Африкада ўтказдим. Улар ҳар дамда онаси билан. Ухлаш керак бўлганда ухлайди, уйғоқ бўлиши керак бўлганда уйғоқ бўлади. Онасинин кўкрагидан келувчи озуқа ҳам доим ёнида. Бу болаларни катта қилишнинг энг тўғри ва хавфсиз усулидир. Ҳар доим бола билан уйда ўтириш шарт эмас ”. Бутун дунёда болалар ҳаётининг илк йилида ота-онаси билан бирга ухлайди. Бу мантиқ жиҳатидан тўғри: улар ота-онаси билан доимий алоқада бўлишга муҳтож ва уни олмаганларида жуда хафа бўладилар. 500 минг йил муқаддам одам болаларининг 90 фоизи ота-онасини қучоқлаган ҳолда ухлаган. Албатта, ишлайдиган ота-она боласига кун давомидаги алоқани таъминлаб беролмайди. Бу ерда ҳеч қандай келишув бўлиши мумкин эмас. Бироқ уйда бўлган пайтда кўп эътибор қаратиш муҳим эканлигини айтади. Бу ақлли, мустақил ва юқори даражадаги тартибли болаларни тарбиялашнинг энг яхши усулидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top