Ассалому алайкум қадрдон. Аёл киши авлод қолдириш учун яратилгани унинг тақдири. Аммо ёши ўтгач ҳам фарзанд кўриш мумкинми? Бу савол жуда кўп аёлларни қийнайди. Бугун шу саволган жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Сиз ҳомиладор бўлиб қолдингиз, аммо ҳавотирдасиз. Ёшим қирқдан ошган, туғишим мумкинми? Фарзанд соғлом туғиладими? Ҳамма ҳавотирларни йиғиштиринг, ҳомиладорлигингиз ҳам туғруқ жараёни ҳам яхши ўтишига ишонинг. Албатта шифокорлар бунинг сиз учун ҳам болангиз учун ҳам қийин бўлишини айтишади. Аммо она бўлишга қарор қилган экансиз, қарорингиздан чекинманг. Билсангиз Соро биби ҳомиладор бўлиб туққанида тахминан 90 ёшлар атрофида бўлган. “Э, бу қадимда бўлган. У пайтда одамлар узоқ умр кўрганлар. Қолаверса, бу Худонинг иродаси билан амалга ошган”, дейишингиз мумкин. Аммо сизга шундай мисолларни келтирамиз.
Биринчидан, сизнинг ҳомиладор бўлишингиз Худонинг иродаси бўлмаса, ҳомиладор бўлмасдингиз. Иккинчидан, бугун ҳам дунёда 40 ёшдан ошган машҳурларнинг исмларини келтиришимиз мумкин. Масалан, машҳур қўшиқчи Мадонна, Американинг машхур актриссаларидан бири Аннет Бренинг, Британия сиёсатшуноси Тони Блернинг рафиқаси Чери Блер ва ҳоказолар. Аслида аёл киши қайси ёшидан бошлаб туғишни тўхтатиши мумкин? 80 йилларнинг бошларида 28 ёшдан кейин туғиш кеч ҳисобланарди. 90 йилларга келиб эса бу ёш 35 ёш деб қабул қилинди. Бугунги кунда эса аёллар 37 ёшларигача туғишлари мумкин деб айтишади. Аммо 40 ёшдан кейин аёлларнинг туғиш имкони борми? Аёлнинг ёши ўтгани сари туғиш имкони жисмоний жиҳатдан камаяди. 30 ёшдан кейин бу имкон 20 фоизга қисқаради, 35 ёшдан кейин эса 45-50 фоизга, аммо 40 ёшдан кейин эса тахминан 90 фоизга тушиб кетади.
Албатта бу билан 40 ёшдан кейин фарзандли бўлиш имкони кам демоқчи эмасмиз. Албатта бу ёшда ҳам туғиш мумкин. Нега баъзи аёллар бунчалик кеч фарзандли бўлишади? Агар 10-30 йил олдинги қирқ ёшли аёллар билан ҳозирги қирқ ёшли аёлларнинг фарқини қарасангиз, бугун улар чақалоққа ҳам қарай олишади, ҳам ўзларига жуда яхши ғамхўрлик қилишади. Кунора фитнес залларига, спа-марказларига боришади. Ундан ташқари бугунги медицина анча илгарилаб, аёллар гўзаллиги борасида мўъжизалар кўрсатмоқда. Охирги йилларда 40 ёш ва 40 ёшдан кейин туғаётган аёллар сони кўпайган. Аёлларнинг 40 ёшдан кейин туғиши эркакларнинг ёшига таъсир қиладими? Агар эркакнинг ҳам ёши тахминан аёлининг ёшига ёки ундан ҳам каттароққа тўғри келса, аёл туғиш имкониятини узоқроқ кутишига тўғри келади. Қирқ ёшдан кейин туғишни истайдиган аёл қуйидаги нарсаларга эътибор қилиши керак.
У нотўғри овқатланиш тартибини ўзгартириши, камроқ кофе ичиши ва спиртли ичимликлардан узоқроқ юриши керак. Энг муҳими зарарли одатлардан воз кечиш ва ҳаддан ташқари озғин ёки семиз бўлиш мумкин эмас. Ундан ташқари асабийлашиш айниқса доимий асабийлашиш унинг ҳомиладор бўлишига ҳалал беради. Аёлнинг ёши унинг ҳомиладор бўлишига ҳам таъсир қилади албатта. 40 ёшларга яқинлашганда кўп аёлларнинг сурункали касалликлари пайдо бўла бошлайди. Бунга қўшимча тарзда қон босими ошиши касаллиги, диабет ва яна бошқа касалликлар қўшилиши кузатилади. Бу ёшда туғиш ёшликдагидай бўлмаслиги мумкин, аммо кўп аёллар ўзи бемалол туға олади. Асло ташвишга ҳожат йўқ. Бу ёшда ҳам аёл соғлом фарзанд кўра олади. Бу энг аввало аёлнинг ўзига, қанчалик даражада фарзанд кўришга қарор қилганига боғлиқ.