3:21

Ўзига ўхшаш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон. Ҳаётимизда биз истамайдиган, қийинчилик берадиган ҳолатлар кўплаб содир бўлади. Шундай пайтларда Худога муҳтожлигимизни ҳис этамиз. “Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан. Сенинг ортингдан қолмай эргашаман, Ўнг қўлинг мени маҳкам тутади. “Ўзинг Менинг мададкорим бўлдинг, Қанотларинг соясида севинч ила куйлайман. “Жонимнинг пайига тушганлар Ернинг қаърига тушиб йўқ бўлиб кетади.” Ҳазрати Довуд Худога муҳтож пайтларида шундай деган эди. Жоним Сенинг ортингдан қолмай эргашади. Ўнг қўлинг мени маҳкам тутади. Сизнинг ҳам ҳаётингизда Худога ёпишиб олишни истайдиган ҳолатлар бўлганми? Умидсизлик ва ёрдамга муҳтож ҳолда Худо сизни қўллари билан маҳкам қучоқлашини истаганмисиз? У сизни севишини, сизга ғамхўрлик қилишини эслатиши учун шундай қилади. Бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Ич-ичингиздан ниманидир ҳис қиласиз. У сизни ушлаб туришини истайсиз. У сизни қучоқлашини истайсиз. У сизни севишини яна эслатишини истайсиз. У биз қаердан келган бўлсак ўша ерга қайтариш учун, У бизни марҳаматлаган нарсаларга берилиб кетиб, Унга бегоналашиб қолганимизни тушунишимиз учун кўпинча ҳаётимизга бўронлар келишига йўл қўяди.Диққатимиз оғиб кетганида нима бўлади? Бўрон келади. Шунда ўйлаймиз, Худо фақат менинг диққатимни тортиш учун бўрон юбормаган бўларди, деймиз. Бўлмасамчи! У шундай қилади. Негалигини биласизми? Чунки У сизни жуда ҳам яхши кўради ва сизни ўша ерда қолдириб кетмайди. Демак, У сизни қанчалик севиши ҳақида ўйласак, жавоби шундай, У сизнинг ҳаётингизга бефарқ эмас, У сизнинг роҳат фароғатингиздан кўра, Ўзига ўҳшаш қилиб шакллантириш ва Ўз суратига мос келадиган қилиб ўзгартиришни ўйлайди.

Бу муносабатлар Худонинг биз учун биринчи истаган нарсаси эмас. Баъзан шундай деб ўйлашни истаймиз. Биз Худога, Худо мен ҳаётимга тинчлик, шодлик келишини истайман, деймиз. Шунда У нима қилади? Бизни Ўзи билан яқин муносабатга олиб келади ва шунда учинчи сўз “мувофиқлик” пайдо бўлади, яъни бизни Ўзининг Ўғлига ўхшаш қилиб ўзгартиради. Кўпчилик, Римликларга 8 боб 28 оятни ўқиш билан чекланади. Биз эса 29 оятга диққат қиламиз. “Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди. Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаб борсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин.” Олдиндан белгилаб қўйган эди, дегани, бу Худо нимадир бўлишини олдиндан белгилаб, ўйлаб қўйган эди, дегани.

Демак, Худо ҳаётимизга бўронлар юборишдан асосий мақсади бизни Ўз Ўғлига ўхшаш қилиб ўзгартиришдир. Биз яшаётган жамиятдаги мусиқа, фильмлар, янгиликлар, овозлар, қилаётган ишларимиз ҳаётимизга таъсир ўтказмасилигини истайди. Бу дунёга мослашиб кетаётган пайтимизда бўронларни юборади. Биз нимага кўпроқ диққатимизни қаратсак, шунга ўхшаб қоламиз. Агар мен Раббим Исо Масиҳга ўхшаш бўлишни истасам, нима қилишим керак? Тўрт Хушҳабар китобини ўқишни бошланг. Исо Масиҳ нима деди? Одамлар билан қандай муносабат ўрнатди? Қувғинлар, синовлар, қалб оғриқлари ва ҳаётидаги бўронларга қандай жавоб қайтарди? Сиз Худонинг Ўғлига диққатингизни қаратсангиз, Унга ўхшаб гапиришни бошлайсиз ва Унга қулоқ соласиз. Шунда Хушҳабар ва Исо Масиҳнинг сўзлари юрагингизга кириб боради. Сиз билан биз нимага кўпроқ қараган бўлсак, шунга ўхшаб ҳаракат қиладиган бўлиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top