3:12

Сараланган

MP3

Ассалому алайкум. Худо қанчалик даражада сиздан фойдаланиши мумкин? У Худоку, мендан истаганидай фойдаланиши мумкин, дейсиз. Йўқ. Унчалик эмас. Сиз Исо Масиҳни Нажоткорингиз деб қабул қилганингиздан кейин нима қилдингиз? Масалан, сиз сувга чўмдирилгансиз ва жамоатга боришни бошлагансиз. Балки Калом ўқишни бошлаб, ушр беришни ўргангунча, озгинадан пул бериб тургандирсиз. Аммо ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Худованд сиздан қанчалик даражада фойдалана олиши мумкин? Яъни, Худованд сизнинг ички имкониятингиздан максимал даражада фойдалана оладими? Яъни, сизнинг кундалик иш жадвалингиз шундай тиғизки, Унга кўп вақт ажрата олмайсизми? Ҳаётингиз шунчалик бандми? Мен кечирилдим, энди жаннатга боришимни биламан, шунинг учун ўз ҳаётим билан яшаб олай, дейсизми? У сизни қутқарганида бир мақсад билан қутқарганини биласизми?

Эҳтимол, Унинг фикрида бир нечта мақсадлар бўлгандир, аммо ҳеч ҳаёлингизга У аниқ бир мақсад учун сизни ишлатмоқчи экани келганми? Шунинг учун ҳам У сиздан Худога очиқ бўлишингизни истайди. Агар сиз Худонинг инояти, севгиси ва раҳм-шавқати туфайли қутқарилган бўлсангиз, бундан буёғига қандай яшашга қарор қилган бўлсангиз, сиз энг муҳим бир нарсани кўрмай қолибсиз. Худо сизни бир нечта мақсад билан қутқарди. Улардан бири Худо Ўз ишини бемалол қила оладиган, фойдали идиш бўлишдир. Сиз билан биз Худога очиқ ва У бизни ишлатишга доимо тайёр бўлишимиз жуда муҳим. Ҳатто нима сабабдан ва қачон бўлса ҳам тайёр туришимиз керак. Бир нарса аниқки, У биздан баъзи масалаларда фойдаланади. Биз ҳатто орзу ҳам қилмаган ишлар учун ишлатади. Луқо 22 бобда Раббимиз Дастурхони атрофида шогирдларига нималарнидир ўргатаётган эди.

Бирданига Ўзига ҳиёнат қиладиган одам ҳақида ҳам гапирди. У эндигина Ўзининг хочга михланишидан олдин бўладиган нарсалар ҳақида гапириб бўлди. Кейин эса шогирдлар савол бера бошлади. “Қайси биримиз сотқин?” бу суҳбат узоққа чўзилмади. Кейин нима бўлганини эшитинг, суҳбат давоми Исо Масиҳга нима бўлиши ҳақида ва ким Унга ҳиётан қилиши ҳақида бўлди.– “Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз энг катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс бўлди. Улар жуда худбин, ўзларини ўйлайдиган ва мағрур бўлганлар. Исо Масиҳ Ўзининг хочга михланиши ҳақида айтаяпти, Унинг ҳаётида саноқли соатлар қолгани ҳақида гпираяпти, шогирдлар бўлса, улардан қай бири буюк экани ҳақида тортишишаяпти. Булар бутунлай танавий Масиҳийлар. Улар Исо Масиҳга ҳаётларини бериш ўрнига, нима олишлари, ўрни, одамлар улар ҳақида нималар деб ўйлашига қизиқишаяпти.

Кейин нима бўлганини эшитинг, “…Исо уларга деди: Бутпарастларнинг ҳукмдорлари халқларига ўз ҳукмини ўтказадилар. Эл бошлиқлари олийҳиммат деб олқишланадилар. Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини энг кичикдай тутсин. Бирданига У суҳбатни бошқа мавзуга буради-да, Павлусга – “ Шимўн, Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн сўради. Бироқ имондан тоймасин, деб Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла. Каломнинг бу парчасида элакдан ўтказиш ҳақида айтаяпти. Ие, нимага? Асосий мавзу мана шу. У бугун ҳам бизни элакдан ўтказади. Бу парчада гап нима ҳақида кетаётганлигини тушуниб олишингиз керак, аммо энг аввал юракдан Худога ишонадиган ҳар бир одамни Худованд ишлатишни мақсад қилганини билиб олинг. У ҳаммамизни ишлатишни мақсад қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top