3:13

Худога муносиб ҳаёт кечириш

MP3

Ассалому алайкум қадрдоним. Учинчи нарса, Унга улуғворлик ва шараф келтиришдир. 1 Бутрус 2 боб 12 оятга қаранг – “Имонсизлар орасида Худога муносиб ҳаёт кечиринглар. Улар сизларни ёмонликда айбласалар–да, эзгу ишларингизни (ўзингизни тутишингиз, суҳбатингиз, характерингиз, ишларингиз) кўриб, ким билсин, балки тавба қилишар ва қиёмат куни Худони улуғлашар. Худонинг мақсади нима? У бизни Ўзининг мақсади ва режасини амалга ошириш учун ишлатишни истайди. У бизни ўстириш учун ишлатишни истайди. Унга шараф ва улуғворлик келтириш учун ишлатишни истайди. Биз машхур бўлиш ёки донг таратиш учун Унга хизмат қилмаймиз. Биз Унга улуғворлик ва шараф келтириш учун хизмат қиламиз. Агар жараён давомида Худованд сизни машҳур қилишни истаса бу бошқа нарса, аммо бу нарса сизнинг мақсадингиз бўлмайди.

Агар сиз Худога машхур бўлиш учун, мақтовлар, олқишлар, тасдиқ олиш учун ёки қабул қилиниш учун хизмат қилаётган бўлсангиз, сиз оладиган ҳамма нарсангизни олиб бўлдингиз. Бўлди, хизматингизни тўхтатинг. Иккинчидан, сиз бирваракайига икки мақсад билан Худога Хизмат қилолмайсиз. Сиз бир вақтнинг ўзида ҳам одамларнинг тасдиғи ва маъқуллашини олиш учун ҳамда Худога улуғворлик келтириш учун хизмат қилолмайсиз. Бунинг иложи йўқ. Бу худди иккига айрилган тилга ўхшайди. Мен ё Уни севганим учун ва У менга айтган ишни қилишни истаганим учун хизмат қиламан, ёки бошқа сабаб билан хизмат қиламан. Шунинг учун биз Худога хизмат қилаётганимизда миямизда ўз манфаатимизни кўзласак, одамлар нима деб ўйлаши, бошқаларнинг кўзига қандай кўриниш ва ҳаётдаги бошқа нарсалар ҳақида ташвишлансак, асосий мақсадимизни йўқотиб қўйган бўламиз.

Худонинг хизматкори диққатини одамларга ва улар нима деб ўйлашларига эмас, Исо Масиҳга қаратиши керак. Кўп одамларнинг Худога хизмат қилмаслигининг асосий сабабларидан бири бу муваффақиятсизликка учрашдан қўрқишдир. Агар мен буни қилмасамчи? Улар мен ҳақимда мана бундай деб ўйласачи? Агар бундай бўлсачи?… Исо Масиҳ сиз билан биз хизмат қилишимиз кераклигини айтган. Биз нима қилиш билан Унга улуғворлик келтирамиз? Хизмат қилиш билан. Биз ўйлаган нарсалар — биз муҳим деб ўйлаган нарсалар эмас. Кўп одамлар муваффақиятсизликка учрашидан қўрқиб хизмат қилмайдилар. Агар улардан муваффақиятсизлик қандай бўлади, қандай муваффақиятсизликка учрайси, ёки сизнинг назарингизда илтифот нима, деб сўрасангиз, бутунлай аҳамиятсиз нарсани айтишади. Агар мен хато қилсамчи? Ҳаммага қўшилинг, чунки ҳамма хато қилади. Ҳеч ким мукаммал эмас.

Хизмат қилиш учун ҳамма нарсага эга бўлгунча кутиб ўтирманг. Сиз Худога хизмат қилишга қарор қилганингизда бўшлиққа қадам ташлаган бўласиз. Вақти-вақти билан сиз миянгиздаги бу шовқинни эшитасиз …Худойим, менга ёрдам бер, чунки биз ҳаммамиз хато қиламиз ва буни қабул қиламиз. Унга бунинг аҳамияти йўқ. У бизга хатолар орқали ёрдам беради. У бизни хато қилишимизга йўл қўядими? Ҳа. Бу яхшими? Сиз, Йўқ, бу жуда уятли, дейсиз. Йўқ, аксинча бу яхши. Чунки бу хатолар бизни Худога йўналтиради. Сиз хато қиласиз ва Худога, “Худойим шу масалада ўз устимда ишлашимга ёрдам бер, мени ўстиргин”, деймиз. Шундай қилиб ўсамиз. Шундай қилиб, биз Унга улуғворлик ва шараф келтирамиз. Ҳақиқат шундаки, биз Исо Масиҳни Нажоткоримиз, деб қабул қилган кунимиздан бошлаб Худонинг хизматкорига айланганмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top