4:01

Қуллик занжирларини бузиш

MP3

Ассалому алайкум хурматли аёллар сиз билан яна ғойибона дардлашиш имкониятига эга бўлганимиздан бехад хурсандмиз. Сизлар билан хар сафар сухбатлашар эканмиз, кўнглимиз тоғдай кўтарилади. Сизлар хам шундай хисни туйгандирсиз?! Бугунги сухбат мавзуимиз сизларга албатта манзур бўлади. Баъзида шундай холатлар бўладики, киши хеч қандай сабабсиз вахимага ёки тушкунликка тушади.
Бунинг сабабини эса тополмай қийналади. Ёки бўлмаса кўпчилик, айниқса аёллар ўз-ўзига етарлича бахо беролмайдилар. Хар доим ўз-ўзини камситиш холлари бўлади. Хеч қандай сабабсиз доимо қўрқув хис қилиш, ўз-ўзини камситиш, тушкунликка ва вахимага тушиш каби холатларнинг сабаблари бор. Биз бу сабабларни баъзида биламиз, баъзида эса тополмай қийналамиз. Бундай холатларнинг сабабини ўтмишимиздан, болалигимиздан қидиришимиз керак. Баъзи холларда бу ота-онамиздан ёки аждодларимиздан ўтган бўлиши мумкин. Бу қалбимизда чуқур жарохат қолдиради. Бу сухбатимизни яхшироқ тушунишингиз учун бир воқеани айтиб берай. Бир куни супермаркетда бир аёлнинг боласига ғазаб билан қаттиқ бақираётганини кўриб қолдим. Ўшанда бу воқеанинг гувохи бўлиб қолганим учун ўзимни жуда ноқулай хис қилдим. Айни пайтда қизчага жуда рахмим келди. Ўша захотиёқ, Худога. «Эй Худойим, бу воқеа боланинг қалбида жарохат қолдирмасин, уни химоя қилгин.” — ибодат қилдим. Воқани кузатар эканман, онасини тинчлантиришни хам тинчлантирмасликни хам билмасдим. Ўшанда қорнимда кучли оғриқ хис қилдим. Бу воқеа менга болалигимдаги холатимни эслатди. Бу холатдан нафақат қизча балки мен хам азоб чекдим. Отам жуда яхши одам эди, бироқ унинг жахли тез бўлганидан, доимо отамдан қўрқиб яшардим. Унинг кайфияти яхши бўлиб, яхши гапириб турганида хам, юрагимни ховучлаб турардим. Чунки унинг кутилмаганда арзимаган нарсадан хам жахли чиқиб қаттиқ бақирарди. У мени уришга улгурмаган бўлса хам, бир неча бор акамни қаттиқ калтаклаётганини кўриб, вахимага тушган эдим. Отам ёшлигимда вафот этди, аммо бу воқеа менинг қалбимда қаттиқ жарохат қолдирди. Шунинг учун қалбимдаги ўша қўрқув ва вахима мени доимо изтиробга солиб келарди. Мен бу жарохатнинг асирига айланиб қолган эдим. Аммо биродарларимдан, буни фақатгина Исо Масихнинг қудрати ва хокимияти билан йўқотиб, шифолаш мумкинлигини эшитгачгина, бундай қўрқув ва вахимадан озод бўлдим. Бундай холат сизга таниш туюлмаптими? Хар бир инсонинг қалбидаги ёшлигида орттирган жарохатлари, унинг келажагига, хозирги хаёт тарзига ва атрофидагиларга бўлган муносабатига таъсир кўрсатади. Аёллар табиатан нозик ва заиф бўлганликлари туфайли бундай жарохатлар уларда осонгина пайдо бўлади. Бу билан эркаклар бундай жарохатлардан холи демоқчи эмасмиз, асло улар хам хаётининг у ёки бу қисмида қалбан жарохатланган бўлишлари мумкин, аммо улар бу нарсага эътибор бермайдилар. Уларнинг қлабидаги жарохатни турли кўринишда ифода этишлари мумкин. Баъзан ичкиликка муккасидан кетсалар, баъзида зино йўлига кириб кетадилар, бошқа холларда эса ўта жиззаки бўлиб қоладилар. Хуллас эркакларда хам жарохатнинг асоратлари турлича кўринишда бўлади. Шунинг учун хам кишининг характеридаги бирор камчиликни тузатишдан олдин, унинг асл негизини суриштириб кўриш, бу камчиликнинг қандай пайдо бўлганини аниқлаш, агар унинг замирида қалб жарохати ётган бўлса, Исо Масихнинг хокимияти ва қудрати билан аввал ўша жарохатни шифолаш сўнгра кейинги босқичга ўтиш лозим бўлади. Азиз аёллар бу мавзуни яхшироқ билиш, сизнинг турмуш ўртоғингиз ёки фарзандингиз билан қандай муносабатда бўлишингизга хам фойдали бўлади. Агарда бу сухбатлар сизга манзур бўлган бўлса, бизга мактуб йўллаб маълум қилинг. Кейинги сухбатларимизда фикрларингизни инобатга олиб, бу мавзуни чуқурроқ ёритишга харакат қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top