3:16

Муқаддас Руҳ тафтиш қилади

MP3

Ассалому алайкум. Биз ҳаётимизда нима нотўғри-ю, нима тўғри эканини қандай биламиз. Бу нарса сизнинг ҳаётингиз учун ҳам ҳақиқат. Иносн бирор бир жойга келганида, бу хизмат қилиш жойи бўладими ёки бошқами, сизнинг қобилиятингиз ва инъомингизга тўғри келмайдиган иш бўлса, хурсанд бўлмайсиз. Қалбингизда тинчлик бўлмайди. Қўлингиздан келганча энг яхшисини тақдим қилолмайсиз, чунки сиз ўзингизга тўғри келмайдиган жойдасиз. Худо сизни керакли нарсалар билан ва Муқаддас Руҳ билан таъминламай туриб у ерга қўймайди. Ҳақиқат шундаки, сизда энди Муқаддас Калом бор. Сиз у орқали ибодатда Худога гапиришингиз, йиғилишларга қатнашингиз, Худонинг халқи билан бирга Уни улуғлашингиз ва бир бирингизга далда беришингиз мумкин. Ўзимизда бор бўлган нарсалар ҳақида ўйлайлик. Худо сизни қилишга чақирган ишни яхши қила оласиз.

Чунки сиз ўзингизни Унга топширганингиздан кейинги қиладиган ҳар қандай ишнинг жавобгарлигини ва унинг оқибатларини Ўз бўйнига олади. У бор йўғи сиздан покиза, соф, итоаткор ва Худога топширилган ҳаётни истайди. У буни қилади, шунинг учун Унга буни қила олмайсан, деманг. Шундай экан, У сизни чақиргани ва ҳаётингизда ишлаётгани ҳақида ўйланг. Қидириш — бу элакдан ўтказиш жараёнининг асосий қисми. Бу қидириш, аммо Худо сизнинг миянгиз ва юрагингизда нима бор экан, деб қидирмайди, чунки У аллақачон биз нимани ўйлашимиз ва нимани ҳис қилишимизни аниқ билади. У Муқаддас Руҳ орқали нима қилиш учун ҳаётимизни тафтиш қилади? Бизнинг кимлигимизга тўғри келмайдиган нарсаларни кўрсатиш учун. Ичиш, айш-ишрат қилиш, ёлғон гапириш, ғирромлик қилиш, ўғирлаш, бузуқлик Худонинг фарзандига тўғри келмайди.

Художўй одам бўлишингизга қарши ишлайдиган ҳар қандай нарса сомондир. Уни ёндириб ташлаш керак. Биз Унинг олдида – ёғоч, сомон, ҳашак каби турсак, Худонинг ҳукми оловида ёнамиз. Яхши ишлар, Унга итоатли бўлиш, Худо бизни чақирган ишларни қилиш булар тилла, кумуш ва қимматбаҳо тошлардир, аммо сомон эса ёниб кул бўлади. У бизнинг ҳаётимизда доимий равишда нима қилаяпти? У бизнинг ҳаётимизга тўғри келмайдиган нарсаларни кўрсатишга ҳаракат қилаяпти. Унга хизмат қилишга ва У истаганидай фарзанд бўлишга ҳалал берадиган ва зарар қиладиган ҳар қандай нарсани чиқариб ташлашни истайди. Муқаддас Руҳ эса Унинг нималигини бизга кўрсатиш ҳаракатида ҳаётимизни тафтиш қилади. Кейин эса яхшисини ёмонидан ажратиш жараёни келади. Ҳаммамизнинг ҳам яхши томонларимиз бор, аммо бизга тўғри келмайдиган нарсалар ҳам бор.

У ҳар доим шу нарсаларни, ҳаётимизда кўришни истамайдиган нарсаларни чиқариб юборишимиз учун қидириш ҳаракатида бўлади. Худо ишлатишини истаган, Худованд улардан юқори даражада ишлатишни истаган одамлар ҳаётида доимо тафтиш қилиш ва ажратиш жараёни давом этади. Сизни Худо қаерга жўнатишини ва нима иш қилишингизни Худога қўйиб берасиз, У қарор қилади. У сиздан бор-йўғи “Ҳа”, дейишингизни кутади. У ҳеч қачон сиз қилолмайдиган ишни қилишингизни сўрамайди. Ёки У сизга зарар ва зиён етказадиган ишни қилишингизни сўрамайди. Бизни шу ишга тайёрлаш жараёнида озгина қийинчилик, оғриқлар бўлиши мумкин. У бизни қийинчиликлардан ва синовлардан ўтишимизга йўл қўяр, аммо буларнинг ҳаммаси бизнинг яхшилигимиз учундир. Худо сиздаги имкониятлардан юқори даражада ишлатишини истайсизми ёки йўқми, шунга қарор қилишингиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top