3:20

Тозалаш жараёни

MP3

Ассалому алайкум. Худованд учун фойдали идиш бўлиш учун Муқаддас Руҳ бизни тафтиш қилишига ва биздаги зарарли одатларни куйдириб йўқ қилишига йўл қўйишимиз керак бўлади. Кейин эса оғриқларни бошдан кечиришга тайёр бўлиш керак. Нимаики зарур бўлса шуларнинг барини қилишга тайёр бўлиш керак, чунки бу ажратиш жараёнидир. Бизнинг ҳаётимиздаги кераксиз ва Худо хизмати учун ҳалал берадиган одатлар ва характерларимизни шолини ёки буғдойни сомонидан ажратиш жараёнига ўхшайди. Сиз буғдой ёки шолининг уст пўстлоғини ажратганингиздан кейин бир идишга солиб, шамолда шопирасиз. Сиз идишни шамолга қаратиб силкитасиз, ичидаги шолиси эса сомони билан бирга тушаверади. Фақат сомон енгил бўлгани учун у четга учиб кетади, шоли эса тозаланиб пастга тушади. Мана шу ажратиш ёки тозалаш бўлади.

Ажратиш жараёнидан кейин бизнинг ҳаётимизда “стериллаш” жараёни содир бўлади. Худованд бизни тозалайди. Унинг айтишича, “Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.” (1 Юҳанно 1:9) Эътироф этиш нима? У ҳаётимни тафтиш қилиб, менга тўғри келмайдиган нарсаларни юзага чиқаради, шунинг учун У мени кечиришини, поклашини сўрашим керак ва 180 даражага бурилишим керак, чунки бу нарса менинг ҳаётимга тўғри келмайди. Агар кимдир сизнинг ёқилғи бакингизга қум ташласа, эртаси куни эрталаб ишга бормоқчи бўлганингизда ҳамма режаларингиз барбод бўлади, чунки машина ўт олмайди. Гуноҳ ҳам имонлининг ҳаётида шундай ишлайди. У биз билан Худонинг муносабатига ҳалал беради ва муносабат яхши бўлмайди. Худди шундай бизнинг ҳам юрагимиз тоза бўлиши керак. Ҳаётингизга қаранг, қаердасиз.

Ҳаётингизда нималар содир бўлаяпти? Худо сизни ишлатишини истасангиз, ўз-ўзингиздан сўранг: “Худо Ўзи тандаган ҳар қандай йўл билан қаерда бўлса ҳам мени ишлатишига тайёрманми? Ким билан ёки бирор кимсиз ишлатишига розиманми? Худо мени шундай ишлатишига розиманми? Бундан ками Уни қониқтирадими?” Йўқ. У бундан камига қаноатланмайди. Чунки У Бутрусга шундай деган эди: “Мен шайтон сени элакдан ўтказишига рухсат бердим.” Нега? Чунки, қовун туширган ва ҳар доим олдиндан билган, ҳар доим нима қила олиши билан мақтанадиган бу балиқчи, “Ҳамма Сендан юз ўгирса ҳам менга — Бутрусга ишонишинг мумкин. Ёнингда бўламан”, деган эди. Худо уни четга улоқтириб ташладими? Йўқ. У Бутрусни тозалади. У, “Мен бу Одамни танимайман”, деганида ҳаётидаги карахтликка дуч келган эди. Унинг мағрурлик, худбинлик, доим биринчи бўлишга ҳаракат қилиши каби сомонлари юзага чиқиб қолди.

Ана холос! Худо буларнинг ҳаммасини учириб юборди ва Бутрус Ҳосил байрами кунида ажойиб ваъз айтди ва 3000 одам нажот топди. Ўтмишда қилган ишларингиз учун Худо сизни қандай ишлата олиши ёки ишлата олмаслигини Худога айтишингизга ҳожат йўқ. У сиздаги қолган бўлакларни йиғиб, ҳаётингизни тозалаб, сизни тўғри йўлга қўяди ва сизни шундай йўналишда ҳаракатлантирадики, оқибатда кўплаб одамларга марҳамат ва барака бўласиз. Буларнинг ҳаммаси бир нарсага олиб келади. Мен ё Худога ҳаётимни таслим қилиб, У нима қилишини билиб оламан ёки Унга қаршилик қилиб, қолган ҳаётимни агар ўзимни Худога бағишлаганимда, У нима қилган бўларди, деб ўйлаб ўтказаман. Сизни билмадим-у, аммо мен бундай яшамаган бўлардим. Худованд биз учун нима яхшилигини доим билади ва бизни Ўз хизмати учун тозалайди ва ҳаётимизни марҳаматлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top