3:37

Худонинг режасига ишонмаганлар

MP3

Ассалому алайкум бетакрор ва гўзал опа-сингиллар. Менга Муқаддас Каломдаги аёллар ҳақидаги ҳикояларни ўқиш жуда ёқади. Уларнинг ютуқлари ва хатоларидан жуда кўп нарса ўрганаман. Ишончим комилки, улар ҳақида билмаган нарсаларингизни билиб, ўрганиб олиш сизга ҳам мароқли бўлади. Ҳаёт мураккаб нарса, аммо Худо билан яшашни ўрганаётган имонли аёл учун бу ундан ҳам мураккаб. Худо биздан имконсиз нарсага ишонишимизни истайди. Ахир қандай қилиб бунга ишониш мумкин? Кўринишидан бу бутлақо имконсизга ўхшайди. Аммо баъзида Худованд шу қадар чуқур ишонишимизни истайди. Шундай пайтда нима қиламиз? Шубҳа қиламизми ёки Худованд бизни бошқариши учун ўзимизни ишониб топширамизми? Биздек иккиланган аёллардан бири бу момо Ҳаво бўлган. “Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан.

Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.” Биз аёллар кўп нарсага қизиқамиз ва кўп нарсани билишни истаймиз. Билмаган ёки кутилмаган нарсалар бизга ноқулайлик келтиради. Ҳамма нарса биз истаганидек, режалаштирганимиздек бўлишини истаймиз. Момо Ҳаво ҳам кўпроқ нарса билиш орзусида васвасага тушиб гуноҳ қилди. Худди момо Ҳаво каби биз ҳам доно бўлишни ва ҳамма саволларга жавоб бера оладиган даражада ақлли бўлишни истаймиз. Номаълум нарса бизга қўрқув ва стресс беради. Аммо Худо момо Ҳаводан нимани кутган эди. Унга ишониб, ҳотиржам ва бахтли ҳаёт кечиришини. Худо биздан ҳам Унинг бизнинг ҳаётимиз учун тузган режасига ишониб яшашимизни кутади. Муқаддас Каломда Худонинг режасига иккиланиб қараган ва оқибатда хато қилган яна бир буюк аёлнинг ҳикояси ёзилган.

Бу Иброҳим пайғамбарнинг рафиқаси Соро биби эди. “Шунда Эгамиз яна Иброҳимга айтди: — Нима учун Сора кулди? Нимага у: “Қариб қолган бўлсам–у, бола туғармидим”, деди? Мен, Эгангиз, учун имконсиз нарса бор эканми?! Келгуси йил шу пайтда мен қайтиб келаман. Ўшанда Соранинг ўғли бўлади.” Ҳаётимизда кутилмаган бир нарса содир бўлса уни тушуниб олишга ҳаракат қиламиз. Эҳтимол ўша пайтда Худованд ҳаётимда қандайдир мўъжиза содир қилаётгандир, аммо менинг онгим бу пайтда ўзимга душманлик қилаётган бўлади. Соро биби жуда зукко ва ақлли аёл бўлганига шубҳа йўқ. У ўзининг ёшида туғиш имконсиз эканини жуда яхши биларди. Шундай экан нега энди мутлақо нотаниш уч одамга ишонсин? Худди Соро биби каби биз ҳам инсоний онгимиз англаб етмаган нарсаларга ишонишни истамаймиз. Бироқ Худо нима дейди, “Ўз ақл-заковатингга суянма”.

Агар бу оятнинг мазмунини англасак, дилимиздаги шубҳани қўйиб, Худонинг мўъжиза яратувчи қудратига ишонишни бошлаймиз. Хожар – бу аёл ҳақида жуда кам нарса биламиз, аммо у ҳам Каломда ёзилган бошқа аёллардек, Худонинг режасига шубҳа билан қараганлардан бири. Сиз ҳеч ўзингизни боши берк кўчага кириб қолгандек, ҳолатингиздан чиқиб кетишнинг иложи йўқдек туюлган пайтлар бўлганми? Шундай пайтларда Худога ишониш ўрнига умидсизликка бериласиз, Худонинг ваъдалари эсингизга келмайди. Хожар биринчи марта бекасидан аразлаб чўлга чиқиб кетганида Худованд унга ваъда берган эди, “…— Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди.” Энди эса у ўғлининг ўлишини кўрмаслик учун ундан узоқлашди. Умидини йўқотди. Худонинг ўшанда Хожар учун берган ваъдаси ҳали ҳам кучда эди. Бироқ буни кўришга Хожарнинг кўзлари ожиз эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top