3:41

35 ёшдан кейинги ҳомиладорик

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Ёшингиз 35 ёки ундан юқори, шунга қарамай ҳомиладор бўлиш ҳаракатидасиз. Ҳойнаҳой, атрофингиздагилар саломатлигингиз, нега кеч фарзанд кўришни режалаштирганингизни билишга қизиқиб, суриштираётган бўлишса керак. Чунки аёллар орасида кечки ҳомиладорлик ҳақида турлича ваҳимали мисоллар тилга олинади. Улар қанчалик тўғри эканлиги ва бу ёшдаги ҳомиладорликда эътибор бериш зарур бўлган жиҳатларга ойдинлик киритамиз. Ҳомиладорликни режалаштиришда аёлнинг ёши муҳим омиллардан бири. Ҳусусан, биринчи ҳомиладорлик учун 21-24 ёшлар орасидаги давр мақбул саналади. Агар биринчи ҳомиладорлик 35 ёш ва ундан кейинги даврга тўғри келса, бунда аёлнинг саломатлиги, ҳайз циклидаги бузилишлар ёки бошқа турдаги касалликлар бор-йўқлиги, авваллари ҳомила тушиши, аборт ёки ҳомиланинг ўсмай қолиши каби ҳолатлар кузатилган бўлиши эҳтимоли ўрганилади.

Ёшга доир ўзгаришлар кечки ҳомиладорликка бир қанча омиллар билан ҳавф солиши мумкин. Бунинг асосий сабаби эса аёлнинг саломатлиги билан боғлиқдир. Жумладан: Аёл организмида антитаначалар ишлаб чиқарилиши ҳомилани нобуд қилиб, унинг ривожланишига тўсқиник қилади. Бундай ҳолатларда қондаги антитаначалар миқдорини аниқлашга доир текширув ўтказиш керак. Артериал қон босимининг кўтарилиши – кечки гестоз (токсикоз)ни юзага келтириши ва бунинг оқибатида муддатидан аввалги туғруқ содир бўлиши эҳтимоли ортади. Бу ёшда баъзи аёлларнинг мушак тўқималарида эластиклик ҳусусияти камайиб, ҳомилада гипоксия, яъни кислород етишмовчилиги юзага келиши мумкин. Бу ёшда илк ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бир неча текширувлардан ўтиш лозим. Ҳусусан: Терапевт кўриги – сурункали турдаги касалликлар ва уларнинг кечишини ўрганилади.

Гинеколог кўригида — жинсий йўл билан ўтувчи инфекциялар бор-йўқлиги аниқланади; Тор доирадаги мутахассислар кўриги, жумладан, лор, окулист, эндокринолог, кардиолог, невропатолог текшируви ҳамда стоматолог кўриги зарур. Тиббий текширувда экстрагенитал касалликлар эрта аниқланиб, хасталик асоратларининг олди олинади. УТТ текшируви – бу ёшда аёллар организмида ёшга доир ўзгаришлар юз бериб, миома, эрозия ёки полип каби ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимоли ортади. УТТ таҳлили орқали бачадон ҳолати, тухумдонлар ва жинсий аъзолардаги бошқа муаммолар текширилади; Қоннинг умумий, “ТОРЧ” инфекциялари, қандли диабет, ОИТС каби касалликларга доир таҳлили ўтказилади. Кечки илк ҳомиладорлик айнан 35 ёшдан кейинги даврга тўғри келганида Даун хасталигининг юзага келиши эҳтимоли юқори бўлишини назарда тутган ҳолда генетик шифокор кўригидиан ўтиш тавсия этилади.

Бунда дастлаб аёлнинг УТТ текшируви ўтказилиб, у ҳомиланинг 13-16 ва 22 ҳафталикларида амалга оширилади. Ҳомилада хасталик аломатлари тахмин қилинса, иккинчи уч ойликда аёл организмидаги альфа-фенотропин, эстроген ва хорион генодропин даражаси ўлчанади. Ташхис аниқ хулосалар билан тасдиқлангудай бўлса, ота-онага хабар қилиниб, келажакда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлардан огоҳлантирилади. Кечки ҳомиладорликда аёл организмида айрим ўзгаришлар юзага келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда шифокор назоратида бўлиш, ойлик текширувлардан ўтиш, умумий аҳволингизни назоратда ушлаш тавсия этилади. Айниқса, биринчи уч ойликда ўзингизни эҳтиёт қилишингиз, зўриқмаслик, асабни тинчлантиришга аҳамият бериш лозим. Агар ҳомиладорлик даври жиддий ўзгаришлар ва саломатлигингизда муаммоларсиз кечса, табиий туғруқни амалга ошириш имкониятига эгасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top