2:54

Нима учун аёллар асабийлашишади?

MP3

Ассалому алайкум. Кайфиятларингиз қандай? Чарчамадингизми? Мен Лола бугун биз аёллар нега асабийлашиши ҳақида маълумот бераман. Маълумотларга қараганда, дунёда асабийлашмайдиган аёлнинг ўзи йўқ экан. Бироқ бугунги тараққиёт одимлаётган бир пайтда асабийлашишлар кўпайса-кўпаяптики, камайгани йўқ. Асабийлашиш орқали кўпгина ошқозон-ичак ҳасталиклари кўпаймоқда. Асабийлашиш туфайли кўпгина Невроз касалликлари келиб чиқмоқда. Бунга сабаб нима? Нима учун биз аёллар кўп асабийлашамиз? Бу саволга жавоблар кўп. Биринчидан биз аёллар кейинги кунимизни режалаштиришни билмаймиз. Кўпинча кун давомида қилишимиз керак бўлган, аммо улгурмаган ишларимиз учун асабийлашамиз. Улгурмаган ишларимиз эса кейинги кунга ўз таъсирини кўрсатади.

Ëки кун давомида қилишимиз керак бўлган ишни қилишга вақтим етмаяпти, деган ўй ҳам бизнинг асабийлашишимизга сабаб бўлади. Бирор бир жойга кеч қолиш, кечикаётган пайтда яна қандайдир нохуш холатнинг юзага келиши буларнинг ҳаммаси бизни асабийлаштиради. Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Албатта уйқуга ётишдан олдин қоғоз қалам олиб, эртага нима қилишингиз кераклигини ўйлаб, режалаштиринг. Режалаштирилган ишлар сизнинг вақтингизни тежайди, муҳими асабийлашмайсиз. Ҳамма ишингизни вақтида қилишга ўрганинг. Агар ишларингизни режалаштирсангиз, кейинги кун давомида ҳамма ишларингизни қилишга улгуришдан ташқари дам олишга ва ўзингиз ёқтирган бирор бир иш билан шуғулланишга ҳам вақтингиз қолади. Бу эса кунингизнинг мароқли ўтишини ва ўтган бир кунингиздан завқланишингизни таъминлайди.

Аёл киши қанчалик банд бўлмасин, ўзига қарашга ҳам вақт топиши керак. Кунингизни режалаштирганингизда мана шу нарсага ҳам эътибор қаратинг. Ҳар куни ўзингиз учун камида 40 минут ажратинг. Ҳа. 40 минут бундан кам эмас. Бундай дейишимга сабаб бор. Ҳар куни ярим соат жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Бу сизнинг чиройли кўринишда бўлишингизни таъминлайди. Яна ўн минут пардоз-андоз қилишингиз учун керак бўлади. Баъзида терини парваришлаш, пардоз қилиш учун 10 дақиқа етмайди. Ундан ошиб кетса ҳеч қиси йўқ. Муҳими кунингизни режалаштирганда ўзингиз учун қанча вақт керак бўлса шунча сарфланг. Маълум бўлишича кўпгина аёлларнинг асабийлашишларига ўзларини чиройли эмас, деб ҳис қилганлари сабаб бўлар экан. Агар аёл ўзининг гўзаллигини ҳис қилса ва буни билса, асабийлашмай қўяди. Чунки ўзини гўзал деб билиш, уни тинчлантиради.

Ва ниҳоят чарчоқдан қутулинг. Тинчланинг. Ўзингизни бўш қўйинг. Доимо асабларнинг таранг ҳолда бўлиши, кишининг тез қаришига сабаб бўлади. Тез қаришни истамасангиз ўзингизни бўш қўйишни ўрганинг. Танангизни тўлиқ бўшаштирсангиз, уларнинг дам олишига ва куннинг қолган қисмида яхши ишлашини таъминлаган бўласиз. Бу сизнинг ташқи кўринишингизга ҳам ўз самарасини беради. Агар сиз уй бекаси бўлсангиз, танангизни бўшаштириш учун имкониятларингиз кўп. Истаган ҳолатингизда миянгизни ва танангизни бўшаштиришиб дам олишингиз мумкин. Бўшашиш пайтида кўзларингизни юмиб, ўзингизни энг ёқтирган табиат қўйнида деб ҳис қилинг. Бу сизга ёрдам беришига шубҳа қилмайман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top