2:59

Худони тажрибада билиш

MP3

«Худо ўз сирини, Ўз бандаларига ва пайғамбарларига ошкор қилмагунча, ҳеч нарса қилмайди» (Амос 3:7).

Ассалому алайкум. Баъзан Худо истаганидай яшаш қийин туюлади. Умуман қандай яшаш, маълум бир ҳолатларда қандай иш тутишни билмаслик, жуда ёмон. Худонинг фарзанди бўлсанг ҳам, Унинг сендан нима исташини билмаслик, кишини қийнайди. Қандай қилиб, Худонинг иродасини билиш мумкин? Бунинг жавоби оддий, Худога яқинлашиш, Унинг Каломидан жавоб излаш ва ибодат қилиш. Ишончим комил, шунда Худо сиздан нима истаётганини билиб оласиз. Худо инсонларга ўхшаган эмас. У нима қилмоқчи эканини, биз бандаларига, очиқ-ойдин, бошидан охиригача, маълум қилмайди. У биздан имон билан босилажак қадамни кутади. Худди Иброҳим пайғамбар каби. Сиз буни сезмасангиз ҳам Худо ҳаётингизда ишлайди. Сизни у ёки бу ишга тайёрлайди. Бу иш сиз кутганчалик катта ва аҳамиятли бўлмаслиги мумкин. Бироқ нима бўлганда ҳам Худо сиз орқали ишлагани учун Унга шукрона келтиришингиз керак бўлади. Худо сиз орқали бирор нарса қилишга тайёр бўлганида, ўша одамга ўз иродасини маълум қилади. Худо ўз мақсадини, иродасини фарзандлари орқали амалга оширади. Муқаддас Калом бизга Худонинг йўлларини тушунишимизга ёрдам беради. Худо сизнинг ҳаётингизда ҳаракат қилишни бошлаганида сиз буларни Худо қилаётганини аниқ биласиз, сезасиз ва ҳис қиласиз. Чунки Каломдаги шахсларнинг ҳаммаси бу нарсани бошларидан кечиришган. Худо уларга гапирганларида, Уни Худо эканлигини билишган. Бошқа биров эмас айнан Худо айтаётганига ишочлари комил бўлган. Худонинг айтганларига қандай жавоб беришни билишган.

Аёл, она ва Худонинг фарзанди сифатида Худони ҳаётингизда, тажрибада билишни истайсизми? Кўчилик аёллар Худони биламан, деб ўйлашади. Аслида Худо ҳақида билиш билан, Худони шахсан тажрибада билишнинг фарқи катта. Сиз фарзандингизни биласизми? У ҳақида қандай билгансиз? У ҳақида ўқиб, сифатлари ҳақида ёзилган рўйҳат орқалими ёки ҳаётда у билан бирга яшаб, суҳбатлашиб, бирга қарорлар чиқариш орқалими? Албатта иккинчиси. Худо билан ҳам шундай бўлиши керак. Агар чиндан ҳам Худони тажрибада билишни истасангиз, Қуйидаги нарсаларга ишонишингиз ва амал қилишингиз керак бўлади.

Худо ҳар доим сизда ва атрофингизда ишлайди.

Худо сиз билан ҳақиқий ва муҳаббатли муносабат қилишни истайди.

Худо сизни Ўзининг ишига қўшилишингизни, У билан бирга ишлашингизни истайди.

Худо сизга Муқаддас Калом, Муқаддас Руҳ, ибодат, ҳолатлар ва биродарлар орқали ўзини намоён қилади. Сиздан нима истаётганини, мақсадларини ошкор қилади.

Худонинг сизда ишлаши борасидаги чорлови, сизни кўпинча иккилантириб қўяди. Шундай пайтда Худо сиздан имон билан ҳаракат қилишингизни кутади.

Худонинг ишига қўшилиш учун ўзингизда катта ўзгартиришлар қилишингиз керак бўлади.

Сиз Худога итоат қилиш орқали уни тажрибада билиб оласиз ва У сиз орқали ўз ишини бажо келтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top