Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизлар билан дилдан сухбатлашиш вақти келди. Биз ўтган сафар сизлар билан нима учун аёллар эрларидан хафа бўлишларига 4та сабаб келтирдик. У сизни тез-тез танқид қилади. Сизнинг фикрларингиз ёки гапларингизга эътибор қилмайди.Уй ишларида сизга ёрдам бермайди.Сизнинг хохишларингиз ва талабларингиз унинг учун иккинчи даражали нарса. Бу тўртта сабаб хақида сухбатлашдик. Энди эса қолган тўрттаси хақида сухбатимизни давом эттирамиз.
Сизга оғир пайтларда сизни қўллаб қувватлаш ўрнига, сизни айблайди. Сурайё эрининг янги машинасини дарвозадан олиб чиқаётиб, қириб олди. БУндан ўзи хам жуда қийналди. Ўзини ўзи айблади. Аммо буни кўрган эри, машинасининг ахволини кўриб, Сурайёни айблай бошлади. Сурайё доимо уйда эри ва болалари учун қулай мухитни яратишга харакат қилади. Эрининг ўша пайтда: «Хеч қиси йўқ. Хафа бўлма. Ремонт қилиб оламан.”, дейишини жуда хам хохлаганди. Аммо унинг ўрнига у бошқа сўзларни эшитди: “Қара нима қилдинг. Сенга машина минишни ким қўйибди.” ЭРкаклар жуда кўп нарсаларга қодирлар, аммо қийин пайтларда аёлининг елкасига қўлини қўйиб, юпатиш ва унга тасалли бериш улар учун анча қийин масала.
У оилада ўзини хукмдордай сизни эса хизматчидай кўради. Латиф хар доим ўзини хотинидан кўра ақллироқ деб билади. Латиф хам Жамила хам Институтни аълога тугатишган. Латиф инженер бўлди, хотини эса оилавий ишларда иқтисодчи бўлди. Латиф тез-тез ўзини мақтаб, хотинининг ишини менсимай гапирар. Унинг гапларидан Жамила ўзини ёмон мутахасисдай хис қиларди. Латиф хатто хотинининг сохасидаги ишларига хам аралашарди. Унинг қилган дизайнлари ва лойихаларини танқид қиларди. Бу эса Жамилага оғир ботар ва хар сафар ўзини хақоратлангандай хис қиларди.
У сизни эмас бошқаларнинг ёнини олади. Ботир хар доим дўсти Жамшид хақида гап кетганда унинг ёнини олади. Ахир у Ботирнинг болаликдаги дўстида. Камола Ботирга турмушга чиққанидан сўнг анча вақт ўтди. Бу давр ичида у эрининг яқинларига қарши бирор сўз айта олмаслигини тушуниб етди. Бир куни Ботир ишдан қайтганида хотини Камола товуқ пишираётган эди. У хурсанд бўлиб кетди. Товуқ пишгунча дўсти Жамшид билан футбол ўйнашга вақти бор экан. У кийимини алмаштириб, кўчага чиқиб кетар экан, Камолага: «Мен Жамшидникига кетяпман.” Камола: “ Ўша дўстингиз билан бирга бўлишингиз менга хеч хам ёқмайди. ИШдан эндигина келдингиз ўзи. Дўстингизникига чопмай, мен билан хам бундоқ гаплашсангиз-чи?” Ботир кетаётган йўлидан қайтиб, хотинига: “Иккинчи марта дўстим хақида бундай охангда гапирма!”, — деди. ЭРининг гапидан кейин Камола йиғлаб юборди. Ботир буни ўзича тушунди. Камола эрининг унга бўлган муносабатларидан билдики, эри ундан кўра кўпроқ, қариндошлари, дўстлари ва яна бошқа одамларни биринчи ўринга қўяди. Бундай муносабат хар бир аёлни азоблаши табиий.
Муносабатларингизни романтик қилиш унинг хаёлига хам келмайди. Фаррух жуда кўп марта командировкаларда бўлади. Малика эса уй бекаси. Малика хаётидаги бир воқеани хеч хам унутолмайди. Маликанинг туғилган куни, Фаррухнинг командировкада бўлган пайтига тўғри келди. Ўша куни Малика унининг қўнғироқ қилишини кутди. Кута-кута охири ухлаб қолди. Балки келишида бирор нарса олиб келар деб ўйлади. Икки кундан сўнг Фаррух келди. Аммо хотинининг туғилган куни учун хеч қандай совға йўқ эди. У Маликанинг туғилган кунини унутган эди.
Азизлар биламан, сизнинг хаётингизда хам шунга ўхшаш ходисалар бўлиб туради. Аммо бундан асло ғам чекманг. Биз сизлар билан аёллар соатида эркак билан аёл ўртасидаги фарқни ва улар сизни тушуниши учун нималар қилиш хақида сухбатлар олиб борамиз. Бунинг учун бизнинг сухбатларимизни тинглаб боринг. Сизни бир-биридан қизиқроқ сухбатлар кутмоқда.