4:13

Болаларга бақириш

MP3

Азиз аёллар дунёда ҳеч бир она йўқки энг яхши ва мукаммал она бўлишни хоҳламаган бўлса. Аммо ҳар қанча ҳаракат қилсак ҳам баъзида хатолар қиламиз. Кимнингдир боласига жахл билан бақираётганини ва боласининг бунга нисбатан муносабатини кўриб, мен шундай қилмайман, болаларимга бақирмайман, деб ўйлайсиз. Мен ҳам шундайларданман. Энг мукаммал она бўлиш менинг асосий мақсадим эди. Ҳамма оналардан ҳам яхши она бўлишни ўйлардим доим. Бир куни мен жахл билан қизимга бақириб юбордим. Қизим эса индамай ёнимга келдида: “Ойижон, агар сиз менга шундай бақирсангиз мен қўрқиб кетаман. Сиз мени яхши кўрмайсиз деб ўйлайман. Сиз мени яхши кўрмайсизми?” Мен турган жойимда қотиб қолдим. Мен ўзимни мумкин қадар тинчлантириш учун иш билан овунаётган эдим. Аммо қизим кутилмаганда келиб жажжи юрагидаги ҳисларини ўз сўзлари билан тасвирлаб берди. “Мен нима қилиб қўйдим? Ахир яқиндагина энди болаларимга бақирмайман, деб ўзимга сўз берган эдим-ку!” Мен ҳар сафар болаларимга бақирганимда уларнинг юрагида нималар кечишини билмас эканман. Қизим ботирлик билан келиб менга хатойимни кўрсатди. Мен қизимни бағримга босиб, бир оз вақт ҳеч сўз демай турдим. Ўз қилган ишимдан уялаётган эдим. Нима қилай? Уни қанчалик севишимни унга қандай тушунтирай. Аммо биринчи қилган Ишим учун ундан кечирим сўрашим керак. Мен қизимни тиззамга олиб: “Қизим мен жуда нотўғри иш қилганимни биламан. Мен сенга бақирмаслигим керак эди. Аммо баъзида жахлимни тутиб туролмай қоламан.Менинг бу қилган Ишим Худога ҳам ёқмайди. Мени кечир! Агар сен мени кечирсанг, кейин Худога ибодат қилиб Ундан ҳам кечирим сўрашим мумкин. Сен мени кечирасанми?” Қизим мамнунлик билан бош ирғади. Унинг кичкина порлаб турган кўзларида мамнунликни кўриш қанчалар ёқимли эди. “Агар хоҳласанг кел иккаламиз мен учун Худога ибодат қиламиз”, — дедим. У ҳам рози бўлиб кичкина қўлчаларини дуога очди. Мен бу воқеадан жуда таъсирландим. Худовандимиз жуда ҳам иноятли. Унинг инояти билан мен сабр-тоқатли ва меҳрибон бўла оламан. Унинг инояти билан толиқиб турган бўлсам ҳам болаларимнинг саволларига жавоб Бера оламан. Уларга китоб ўқиб Бера оламан. Унинг инояти ҳаммамизга етади. Унинг инояти туфайли мен ҳаётда яшашга куч топа оламан. Унинг инояти туфайли болаларим кечиримли. Биз оналар ҳар қанча хато қилсак ҳам болаларимиздан узр сўрасак улар кечиради ва осонгина унутиб юборадилар. Аммо боламдан кечирим сўрайманми деб мағрурлик қилсак, ката хато қилган бўламиз. Ахир болаларимиз кичкина бўлса ҳам одам-ку. Уларни ҳам Худованд инсон қилиб яратганми?! Улар ҳали кичкина кўп нарсага тушунмайди. Бизчалик кўп нарсани билмаслиги мумкин, аммо улар шахс сифатида ҳурмат қилинишга лойиқ. Улардан қилган нотўғри ишларимиз учун кечирим сўрасак, улар ҳа ҳатто катталар ҳам адашишар эканда, менинг баъзида нотўғри ишлар қилишим табиий Дея ўзи ҳақида тўғри фикрлашни ва у ҳам кечирим сўрашни ўрганади. Албатта нотўғри ишларни иложи борича тузатишни ўргатишимиз керак, аммо болада мен ҳар доим нотўғри иш қиламан, мен ёмон бола эканман, деган фикрнинг ўрнашиб олишига йўл қўймаслигимиз керак. Худованднинг инояти билан биз ҳамма ишларимизни тўғрилай олишимиз мумкин. Мен баъзида болаларимга бақириб юборсам ҳам, Худованд менга ҳеч қачон бақирмайди. Мен қилган Ишим учун Унинг олдига кечирим сўраб боришим мумкин. У мени ҳар доимгидай меҳрибонлик билан кутиб олади. У менга нисбатан жуда сабр-тоқатли ва мулойим бўлаётганини ҳар доим ҳис қиламан. Ва бундан жуда миннатдорман. Мен ҳам фарзандимга шундай муносабатда бўлсам, бир куни келиб, улар ҳам мендан миннатдор бўлишади. Бунга ишончимиз комил. Мен энг мукаммал она бўлолмасман, аммо мумкин қадар яхши она бўлишим мумкин. Фақатгина Унинг инояти билан. Ҳеч биримиз мукаммал она бўлолмасак ҳам бизнинг Мукаммал Худойимиз бор. Биз хато қилганларимизда Унинг олдига ёрдамга боришимиз мумкин. У бизнинг хатоларимизни яхшиликка ишлатишга қодир. Сиз ҳам шундай қилинг. Мукаммал Худовандимиз олдига боринг. Унинг инояти сизга ҳам етади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top