3:45

Аёллар нима учун эрларидан хафа бўладилар?

MP3

Ассалому алайкум, қадрли опа-сингиллар. Сухбат мавзусини билгач, бу шундай хам хамма аёлларга маълум-ку! Бу хақида эркакларга айтишса бўлмасмикан? Деб ўйлаганингизни яхши биламан. Мен хам бу хақида биринчи марта эшитганимда шундай ўйлаганман. Аммо биз ўзимиз хақимизда қанча кўп билсак, эрларимизни тушуниш ва бизларни тушуна олишларига эришиш хам осонроқ бўлади. Биз қуйида сизлар билан аёлларнинг ўз эрларидан хафа бўлишларининг саккизта сабабини санаб ўтамиз. Аслида бундай сабабларнинг чеки йўқ. Шундай бўлса хам уларнинг орасидан фақат саккизтасини танлаб олдик. Эр-хотин муносабати жуда нозик муносабатлардан хисобланади. Хар икки томон бир-биридан тезда хафа бўлиб қолиши мумкин, айниқса аёллар. Баъзида эркакларнинг айбсиздай туюлган харакатлари ёки гап-сўзлари хам аёлни хафа қилиб қўйиши ва бу хафалик йиллаб давом этиши мумкин. Келинг ўша айбсиздан туюлган сабаблар хақида бирин-кетин сухбатлашамиз.

У сизни тез-тез танқид қилади.Сетора яқинда сотиб олган кўйлагини кийиб, мехмонга боришга тайёргарлик кўряпти. Эри Жамшид унинг олдидан ўтиб кетар экан: «Мехмонга борганимизда камроқ ейишимиз керак”, — деди. Жамшид буни хазил тариқасида айтди. Аммо Сетора буни бошқача маънода тушунди: “Сен охирги пайтларда семириб кетяпсан. Бу кўйлак сенга ярашмаяпти. Мехмонга борганингда камроқ егин.” Шунинг учун Сетора мумкин қадар қоматини чиройли қилишга харакат қилди. У машқ залига бориш хақида эрига айтганида эри: “Нима қиласан. Шу ёшингда сендан спортчи чиқмайди. Бекорга пул сарфлама”- деб жавоб берди. Бундан Сетора яна хам кўпроқ хафа бўлди.

У сизнинг гапларингизга эътибор бермайди. Ярим кеча. Саминанинг дугонаси унга қўнғироқ қилиб қолди. “Нима гап тинчликми?”, “- Мен телевизоримизни синдириб қўйдим.” “-Нега, нима бўлди?” “Мен эрим билан бир мухим нарса хақида гаплашмоқчи эдим. Аммо у футболдан кўзини узмади. Мен унинг эътиборини қаратиш учун хар нарса қилиб кўрдим. Бўлмади. Охири жахл устида телевизорни синдирдим.” Ха, Саминанинг дугонасини тушунса бўлади. Эрларимиз биз учун мухим бўлган мавзу хақида сухбатлашмоқчи бўлганимизда, бизни эшитмасалар ундан қаттиқ хафа бўламиз.

У сизга хеч хам ёрдам бермайди. Эрталаб соат 6:45. Мурод хали уйқуга тўймаган. Болаларнинг тўпалони унга уйқу бермаяпти. Шунда у жахл билан хотинига бақиради: «Барно болаларнинг овозини ўчирсанг-чи?!” Болалар отасининг бақирганига хам қарамай, бир бирлари билан ниманидир талашишяпти. Бу пайтда эса Барно ошхонада болаларга нонушта тайёрлаётган эди. Мурод хотинининг жуда эрта тургани ва болаларини кийинтириб, нонушта тайёрлаётганини хаёлига хам келтирмаётган эди. Нима учун аёл эрта туради-ю, эркак эрта турмайди. Нега аёл камроқ ухлаши керак-ми? Ёки болаларнинг фақат унинг зиммасидами?Худди Муродга ўхшаб жуда кўп эркаклар: «Менинг Ишим оилани таъминлаб қўйиш”, — деб ўйлайдилар.

Сизнинг талабларингиз ва хохишларингиз у учун иккинчи даражали. Фурқат доимо бирор нарсалар билан банд. У хар доим телевизор кўришга, газета ўқишга, ёки дўстлари билан бирор ёққа боришга вақт топади. У хар доим хотинига у уйда бўлганида хеч ким уни безовта қилмаслигини буюради. У хотинига хам вақт ажратиш ўрнига ишдан бўш вақтларида юқоридаги нарсалар билан шуғулланади. Охири хотини мен унинг учун иккинчи даражали эканман. Менинг ўзим хам гапларим ва фикрларим хам унинг учун ахамиятсиз, деган фикрга келди. Агар сизнинг оилангизда хам шундай муаммо бўлса, тушкунликка тушманг. Муаммонинг ечими хақида кейинги сухбатларимизда давом эттирамиз. Бизни тинглашда давом этинг. Сизни мухим ва қизиқарли мавзулар кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top