Ассалому алайкум, опа сингиллар. Азизлар бугун сизлар билан ўзимиздаги аёллик фазилатларидан бири назокат хақида сухбатлашамиз. Сиз ўзингизда ўз-ўзингизни бошқара олмаётганингизни, бақириб, идишларни синдириб, жанжаллашган холатларни сезганмисиз?Буларнинг барии эрингиз билан чуқур муносабатга мухтожлигингиздандир. У сиздаги мана шу мухтожликни қондирмагач, сиз портлашга ўтасиз. Бунда портлашлар фақат нарсаларни ёмон қилиши мумкин холос, бироқ эрингизнинг сизга бўлган муносабати ўзгармайди. Биз аввал айтганимиздай эркаклар ўз виждонлари билан курашиб яшайди. Агар сиз унинг виждони бўладиган бўлсангиз, ё у сиз билан курашади ёки бўлмаса сиздан қочади. Нима бўлганда хам сизнинг у билан бирга кўпроқ вақт ўтказиш хохишингиз амалга ошмайди. Сиз эрингизга биргаликда вақт ўтказиш мухим эканлигини айтишингиз керак. Бироқ буни мулойимлик ва нозокат билан тўћри вақтда айтиш керак. Эрингиз билан бирга вақт ўтказишни режалаштиришингиз керак. Унинг ёки сизнинг тућилган кунингизми, тўйингиз куними ёки бошқа кунлардами, у билан бирга вақт ўтказмоқчи эканингизни назокат билан айтиб, унинг фикрини сўранг. У қачон сиз билан бирга вақт ўтказишни хохлайди? Бундай пайтларда хамма нарсани биргаликда қилинг. Бирор ерга болаларсиз боринг. Сизларнинг биргаликда вақт ўтказишингиз хар иккалангизга хам фойдали эканини мулойимлик билан тушунтиринг.
Мен ўйлаб-ўйлаб бир хулосага келдим. Аёллардаги ортиқча вазн қаердан пайдо бўлади? Агар айтсам ишонмайсиз! Улардаги ортиқча вазн эрлари билан етарлича мулоқотда бўлмасликдан келиб чиқади. Бу айни хақиқат. Эр билан совуқ муносабат тўћридан тўћри ортиқча овқат ейишга бориб тақалади. Аёл эри билан сухбатлашишга мухтож, аммо эр буни қондирмайди. Б ундай пайтда аёл нима қилади. Ўзидаги мана шу мухтожликни холодилник ичидаги нарсалар билан қондиришга харакат қилади. Бундай холатдан чиқишнинг ягона йўли бу у билан сухбатлашишни хохлашингизни мулойимлик билан тўћри вақтда айтишдир. Агар сиз ўз хис-туйћуларингизни ва мухтожлигингизни юмшоқлик билан, мухаббат билан айтсангиз, эрингиз худбинлик қилмаётганингизни тушуниб олади. Сизнинг шунга хақиқатда мухтожлигингизни сезади. У сиз билан қанча кам вақт ўтказса сиз билан муносабати хам шунча ёмонлашади.
Сизни қизиқтирадиган мавзулар бўйича унинг фикрларини сўранг. Аёл кишинигн эридан ёрдам сўраши жуда кўп эркакларга ёқади. Масалан сиз эрингизга бир нарсани биргаликда қилишни сўрасангиз, у бунга рад жавобини бериши мумкин. Аммо бунга ўзингиз киришсангиз ва сизга қийин пайтда ундан ёрдам сўрасангиз, у жон деб сизга ёрдам беради. Бироқ унинг ёрдами учун минатдорлигинигзни билдиринг. Сиз ундан ёрдам сўраганингиздан кейин унинг қилган ишини танқид қилманг. Унинг қилган иши сизга ёқмаса хам тилингизни тишланг. Иккинчидан эса унинг маслахати сизга ёқмаса, бахслашманг. Унга бир нечта вариантларни Беринг. У шу вариантлар ичидан ўзига ёқадиганини танласин. Масалан сиз парда тикмоқчисиз, бир нечта услуб ва материаллар сизга ёқди. Мана шу сизга ёққан бир нечта материллар ва услубларни унга кўрсатинг. У шуларнинг орасидан ўзига ёқадиганини танласин. Кейин эса сиз албатта унга ёққанини тикинг. Ва яна бир нарса. Сиз эрингиздан ёрдам сўрар экансиз бу билан уни ноқулай холатга қўйманг. Эрингиз сиз билан бирор иш қилган бўлса буни, унинг дўстларига айтишингиз шарт эмас. Чунки бошқалар сизни ва уни нотўћри тушунишлари мумкин. Агар сиз буни бошқаларга нотўћри холатда айтсангиз, бу билан эрингизни ноқулай холатга солиб қўясиз. Кейин эса у хеч қачон сиз билан бирор нарса қилишни хохламайдиган бўлади. Биз ўрганганларимизнинг хаммасини бир неча кун ичида амалга ошириш ва ўзимиз кутгандай натижага эришиш мумкин эмас. Ўрганганларимизни амалда қўллаш ва шунга кўра натижага эришиш учун анчагина вақт керак бўлади. Сиз қатъият билан ўрганганларингизга амал қилсангиз, эрингиз буни сезади ва сизга интила бошлайди. Сизнинг оилавий муносабатингизга бахт ва тотувлик тилаган холда сизлар билан хайрлашамиз.