3:40

Турмушдаги биринчи рақамли Муаммо

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Сизлар билан яна эфир орқали дийдорлашиб турганимдан хурсандман. Ҳар сафаргидек мен Лола сизлар билан қизиқарли мавзуларда суҳбатлашаман. Суҳбатимиз мавзусини эшитиб, турмушдаги биринчи рақамли муаммо нима экан дея қизиқиб қолгандирсиз. Турмушдаги энг катта муаммо нима эканини билишни истасангиз суҳбатимизни диққат билан тингланг. Турмушдаги энг катта муаммолардан бири бўлган худбинлик, инсониятга ҳос бузғунчи сифатдир. Ҳар бир киши шу хислат билан дунёга келамиз. Фақат баъзиларда худбинлик кўпроқ бўлса, баъзиларда камроқ бўлади. Эндигина туғилган чақалоқ ҳам ўзига эътибор талаб қилади. Бироқ яхши ота-она томонидан 20 йил тарбия топганидан кейин, у меҳрли ва тарбияли киши бўлиб етишади. Бутун фикру-зикри ўзида бўлган киши ўзидан бошқани кўрмайди. Фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Бундай киши эса бериш ва ўзидаги бор нарсани бўлишиш каби одатларни шакллантиришга қийналади.

Ҳар бир темпераментли кишиларнинг ўзига яраша худбинлик сифатлари бор. Баъзи бир темпераментли кишилар худбин бўлмасликка осонгина ўргансалар, бошқалари худбинликдан халос бўлолмай қийналадилар. Сангуин темперамнетидаги кишилар ўз «мен”ларини яхши кўрадилар, ҳамма вақт атрофдагиларнинг диққат марказида бўлишни ёқтирадилар. Холериклар эса худбинлик билан бошқаларни бошқаришни ёки бўлмаса уларни ўз фойдаларига ишлатишни ёқтирадилар. Меланхоликлар эса фақат ўзлари ҳақида ўйлайдилар. Ўзларига маъқул ёки фойдали бўлган нарсалардан бошқаларни узоқроқ туришини истайдилар. Флегматиклар эса ўзларини ҳаддан зиёд эҳтиёт қиладилар. Бошқалар уларни хафа қилиб қўйишларидан ёки зиён етказишларидан қўрқадилар. Бундай кишилар қизғанчиқроқ бўладилар. Худбинлик ҳеч қачон ҳеч бир кишига фойда келтирмаган. Агар оила мисолида кўрадиган бўлсак, худбинликни оиланинг барбод бўлишига сабаб бўладиган бомба дейиш мумкин. Бахт бу ўзида борини, қобилиятларини, имкониятларини ва бошқа нарсаларни ўзгалар билан баҳам кўриш дегани. Турмуш эса ўзаро баҳамжиҳатликдан иборат. Худбинликдан озод бўлишга ҳаракат қилган кишилар ундан бутунлай қутулдим деб ўйлаган пайтларида бирор-бир сабаб билан улардаги худбинлик яна қайтиб келади. Бу айниқса турмушда яққол кўринади.

Турмушда пул муаммоси пайдо бўлиши билан ҳар икки томон ҳам ўз худбинлигини намойиш этади. Муқаддас Каломда худбинликка бир нечта мисоллар келтирилган: «Одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг.” “Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади – яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов сизларга ҳам тадбиқ этилади.” “Агар бирор киши фаровон ҳаёт кечираётган бўлса-ю, биродарини муҳтожлик ҳолатида кўриб туриб, кўнглини тош қилса, қандай қилиб у одамда Худонинг севгиси жой олади?” “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар.

Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” Мухаббат ва худбинлик бир-бирига қарама-қарши сифатлардир. Ҳақиқий мухаббат худбин кишининг юрагидан худбинликни чиқариб ташлай олади. Худбинликдан озод бўлишни истасангиз уни гуноҳ эканини тан олинг. Худодан худбинлик қилганингиз учун кечирим сўранг. Юрагингиздаги худбинлик ўрнини Муқаддас Руҳга тўлдирсин. Ва ниҳоят Худонинг мухаббати учун рахмат айтиб, ҳар сафар худбинлик бош кўтарганда шу усул билан уни йўқотишга ҳаракат қилинг. Кейинги сафар худбинлик ҳақида чуқурроқ сухбатлашамиз.

Азизлар яна ҳам қизиқроқ мавзуларни билишингиз учун сизларни бизнинг www.najot.com сайтимизга таклиф қиламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top