Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Доимо сизлар билан дилдан сухбатлашиш ва ўрганиш ёқимли. Биз ўтган сафар кечирим бериш ва кечирим беришни қандай бошлаш хақида сухбатлашдик. Кечирим бериш учун аввало сизга озор етказган кишини кечиришни хохлаш ва кечиришга қарор қилиш керак. Аммо хозир яқин кишиларни кечиришни ўрганиш хақида сухбатлашамиз. Биласизми, яқинларимизни кечириш бошқаларни кечиришдан кўра қийинроқ бўлади. Чунки улар доимо бизлар билан бирга бўлади, бизнинг заифликларимизни бошқалардан кўра яхшироқ билади. Аммо айнан шу кечира олмаслигимиз бизга кўпроқ ёмонлик келтиради. Ахамият берган бўлсангиз, хар қандай кечирим бериш аввало оиладан бошланади. Энг аввало биз ота-оналаримизни кечиришимиз керак. Муқаддас Каломда бу хақида аниқ қилиб ёзилган. Ўнинчи амрнинг бешинчисида шундай ёзилган: “Ота-онангни хурмат қил, токи ер юзида узоқ умр кўргайсан”. Хурмат қилишнинг кечирим беришга қандай алоқаси бор деётгандирсиз? Албатта алоқаси бор. Агар биз уларни бутунлай кечира олмасак, хурмат хам қилолмаймиз. Уларни хурмат қилмас эканмиз, ер юзида ўз умримизни қисқартирган бўламиз. Мен онамни кечиришга қарор қилишдан олдин, Хуодвандга итоатли бўлишни қарор қилган эдим. Унинг иродаси менинг хаётимда амалга ошишини истаган эдим. ШУнинг учун онамни кечиришга қарор қилдим. Кўп йиллар давомида бир киши сизга доимий озор берган бўлса, оғриқлар юракда тахланиб қолаверади. Кейин эса дилозорни бирданига кечиришнинг имкони бўлмай қолади. Аммо бу билан уни кечиришнинг имкони йўқ демаяпмиз. Албатта имкони бор. ХАр сафар миянгизнинг унинг озорларидан бири келганида, ўша захоти шу озори учун кечиришга қарор қилинг, ва кечиринг. ШУндай қилиб юрагингиздаги тахламлар сони камайиб бораверади. ХАр сафар сиз кимнингидир сизни хафа қилгани ёдингизга тушса, ўша хафачилик учун кечириб беринг. Шунда сиз қандай кечириш мумкинлигини билиб оласиз.
Кейин эса ўша кечириб юборган хафачиликни қайта ёдингизга туширманг. У хақида эсламанг. Сиз кечириб юборган хафачиликни хам ёдингизга олаверсангиз, душманимиз буни ўзининг қуроли қилиб ишлатиши мумкин. Хар куни биз кечирим бериш ва нафратланишни танлашимизга тўғри келади. Чунки биз одамлар орасида яшаймиз. Улар бизни ўзлари билмаган холда хафа қилиб қўйишлари мумкин. ШУндай пайтда сиз нимани танлайсиз? Кечирим берасизми? Ёки унинг етказган озорини дилингизга тугиб қўясизми? Бошида айтиб ўтганимиздек, дилга тугилган озор, кейинчалик нафратни келтириб чиқаради. Биз дилозорни кечиришни холасак хам хохламасак хам кечиришга қарор қиламиз. Қарор қилиш бу – хис-туйғу эмас. Агар биз кечирим беришни хохлаган куним кечирим бераман, десак, ўша одамга нисбатан кайфиятимиз яхши бўлишини кутиш учун бир умр кетиши мумкин. Агар юрагимизда дилозорга нисбатан хафачилик бўлса, бунга фақат ўзимиз айбдормиз. Ч унки шу оғриқдан халос бўлишга қарор қилмаганмиз. Худвандга ибодат қилаётганимизда юрагимиздаги ва онгимиздаги ёмон хотираларни тан олиб, улардан қутулишни сўраш бизнинг мажбуриятимиз. Биз Худованднинг олдида ўша воқеалар ва хафачиликларни тан олсак, Худованд бизга нима қилиш кераклигини кўрсатади ва керак бўлганида ўша одам билан ярашиб олиш имконини хам беради. Бизнинг стандартларимиз Худоникидан анча паст бўлгани учун хам баъзида кечириш кераклигини англамаймиз. Шунинг учун Худодан сиз қайси қариндошларингиз ва яқинларингиздан хафа эканлигинигизни кўрсатишини сўранг. Сиз кечирим беришни ўрганмас экансиз, хеч қачон хотиржам хаётга эга бўлолмайсиз. Юрагингиз Худонинг тинчлигига тўлмайди. Биз имонга келган эканмиз, Худовандга итоат қилишни ўзимизга одат қилиб олишимиз зарур. Азизлар кейинги сафар қандай қилиб кечириш мумкинлиги хақида чуқурроқ сухбатлашамиз. Унгача эса Худованднинг инояти ва тинчлиги сизнинг дилингизни тўлдирсин. Омин!