2:55

Бола вақтида ухламаса…

MP3

Ассалому алайкум. Кўпгина оилаларда болани ухлатиш масаласи билан боғлиқ муаммолар бор. Айниқса фаол иш кунидан сўнг уйга келиб, дам олиш ва ухлаш осон кечмайди. Болалар-чи? Уларнинг аксарияти ўз-ўзини овута олмайди. Улар ўрнига бу ишни ота-оналари амалга оширса маъқулроқ. Бироқ агар бу ҳолат сизга маъқул бўлмаса, фарзандингизни ўзини-ўзи овутишга ўргатишдан бошқа чорангиз йўқ. Бу унинг ҳаётида керак бўладиган одатлардан ҳисобланади.

Болани ўзи ухлашига ўргатиш учун 1 ой кифоя. Бироқ бир шарти бор: болани ўраб турган катталар биргаликда ҳаракат қилишлари керак. Ишни кечки овқат пайтида фарзандингиз билан оқшом режаларини тузишдан бошланг: «Ҳозир овқатланамиз, сўнг даданг сени чўмилтиради, мен эртак ўқиб бераман ва сен ухлайсан.» Ухлашга тайёргарлик ўйин, илиқ ванна, эртак ва кечки ўпич каби ёқимли маросимлар билан кечиши мақсадга мувофиқдир.

Ўзингизнинг ҳар куни оқшомда амалга оширадиган «махсус» маросимларингизни ўйлаб чиқинг ва уларни бузманг. Агар фарзандингиз қоронғуликдан қўрқса, унинг хонасига тун давомида ёниб турадиган чироқ қўйинг.

Кечга қараб бола ширинликларни кўп истеъмол қилмаслиги, ва телевизор қаршисида ўтирмаслигига эътибор беринг. Бу унинг серҳаракат бўлишига сабаб бўлади. Берган ваъдаларингиз устидан чиқишга ҳаракат қилинг. ШУни унутмангки, фарзандингиз сўзингизда туриш турмаслигингизни назорат қилади. Бунда у турли таъсир воситалари, яъни саволлар, кўз ёши, бақир-чақир ва кўндиришлардан фойдаланиши мумкин. Шу сабабли бардошли бўлинг ва ижобий натижаларни тез орада кутманг. Маълум бир одатни шакллантириш учун вақт талаб этилади. Шунинг учун турмуш ўртоғингиз билан кўнгилчанлик қилмасликка келишинг. Агар боал ухламасдан йиғлаб ўтирса, 5 дақиқа кутинг, сўнг хонасига кириб яхши сўз ва хотиржамлик билан ёнида эканингизни, уни яхши кўришингизни ва хайрли тун тилашингизни айтинг. Буни 10 ва қолаверса 25 дақиқадан кейин ҳам такрорлаш эҳтимоли бор. Энг асосийси, бақиришга, тинчланишини сўраб илтимос қилишга ўтмаслик керак. «Майли, бугун охирги маротаба биз билан ёта қол», — деб рухсат бергандан кўра, кеч бўлгани, ухлаш кераклиги, сиз ёнида эканлигингиз ва ҳаммаси яхши бўлишини такрорлаб, тинчлантирсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Шундагина фарзандингиз аста-секин ўзини – ўзи тинчлантиришга одатланиб, ўзининг ухлаш услубини топади.

Тадқиқотларга қараганда, ота-онаси мактабгача бўлган даврда китоб ўқиб берган болалар мактаб бошида хатосиз ва бурро сўзлайдиган бўлишади. Бундан ташқари, кечки китоб мутолаалари болада китобга муҳаббат уйғотиб, билим олишга интилишини ривожлантиради. Мутахассисларнинг айтишларича, болага ҳафтада камида 3 маротаба, овоз чиқариб китоб ўқиб бериш фойдалидир. Болаларимизнинг китобсевар бўлиши, келажатда билимли бўлишлари ва ҳозирданоқ билим олишга чанқоқ бўлишлари учун биз оналардан ҳам каттагина меҳнат ва қурбонлик талаб этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top