3:09

Бўйсуниш ҳақида

MP3

Бу аёллар учун жуда антиқа мавзу айни дамда долзарб мавзулардан бири. Бўйсуниш Худованд бизларга ато этган муҳим ҳусусиятлардан бири. Бу ҳусусият аёлларни безайди. Бу ҳусусият уларни ҳимоя қилади. Шу ҳусусият билан оила гуллаб-яшнайди. Аксинча бўлса-чи? Аёл мағрур туриб, менда ҳам ғурур бор, нега энди сен айтганинг бўлар экан, дея эрига бўйсунмаса, оила барбод бўлади. Биз бугунги замонда эркак билан аёл тенг ҳуқули деган сўзларга ўрганиб қолдик. Ҳозирги аёллар пул топишда, рўзғор тебратишда, эркаклардан қолишмай қолди.Уларни ҳозир ҳар бир соҳада учратиш мумкин. Улардаги бундай имкониятлар баъзида ўйламай хатоликка йўл қўйиб қўядиган аёлларга жуда қўл келмоқда. Бир нақл бор. Аёл уйнинг қурилишига биргина ғишт қўйган бўлса ҳам уйни мен қурдим, дейди. Бу гап қисман тўғри. Биз аёллар эркаклардан қолишмай меҳнат қиляпман деб, баъзида эрларимизга бўйсуниш кераклигини унутиб қўяймаяпмизмикан?! Бўйсуниш бу қул бўлиш эмас ёки бизнинг тенг ҳуқуқли бўлишимизга ҳеч ҳам ҳалақит бермайди. Бу бизнинг вазифамиз. Бу Яратганнинг иродаси. У доимо эрларимизга бўйсунишимизни истайди, чунки У бизни шундай яратган. Эрнинг хоҳишлари сизникига мос келмаса ҳам, унга бўйсунинг. Шу орқали баракаланасиз. Ҳазрати Довуднинг Забур китобида шундай сўзлар бор: “Бўйсунганларни тўғри йўлга бошлар, беозорларга Ўзи раҳнамо бўлар. Ўзининг аҳду низомини тутганлар учун Худованднинг барча йўллари иноят ва ҳақиқатдир.” Ёки бўлмаса: “Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқадас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар. Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди.” Яна: “Масиҳдан ибрат олиб, сиз хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар.” Ҳа, бўйсуниш бизни безар экан. Бу орқали бизнинг ғуруримиз топталиб қолмайди, аксинча бўйсуниш сизнинг ғурурингизга таъсир этмайди. Оиланинг манфаати учун бўйсуниш энг зарур одат ҳисобланади. Агар оилангиз тинч-тотув бўлса, оилангиздагиларнинг юзларидан бахт нурлари ёғилиб турса, бошқалар олдида бундан фаҳрланмайсизми? Худовандга қандай бўйсунсангиз эрингизга ҳам шундай бўйсунишингиз керак. Чунки Худо эркакни оиланинг боши қилиб яратган. Оиланинг бошига эса бўйсуниш керак. Атрофимизда ақл-заковатда беназир, ақлли ва олима аёллар бор. Аммо энг оқила аёл бу эрига бўйсунадиган аёлдир. Бундай аёл доимо эрининг ҳурматида бўлади. эрнинг қариндош-уруғлари ҳам бундай аёлни бошқаларга намуна қилиб кўрсатади. Шаккок аёлларни эса ҳали шу пайтгача ҳеч ким алқамаган. Қайсар ва шаккок аёллар ҳаётдан ўзларига тегишлисини олиб бўлганлар ва оладилар ҳам. Қадрли тингловчилар сиз ҳам шу икки ҳил тоифа аёлларни билсангиз керак. Уларнинг ҳаётларидан ўзларингизга тегишли хулоса чиқариб олгансиз деб ўйлаймиз. Суҳбатимизни тинглаганингиз учун миннатдормиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top