2:50

Чарчоқдан қандай қутулиш мумкин 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизлар билан ғойибона кўришишни ҳар сафар интиқлик билан кутаман. Ëдингизда бўлса ўтган сафар аёл кишининг вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида суҳбатлашган эдик. Яна энг муҳими аёл турмуш ташвишларидан чарчамаслиги учун унга оғир дамларда сирдош ва энг яхши суҳбатдош бўла оладиган киши керак деган эдик. Ҳа бу ҳар биримиз учун зарур. Бу бизнинг дугонамиз, онамиз ёки бирор қариндошимиз бўлиши мумкин. Бироқ шундай ҳолатлар бўладики, қалбан қийналганимизда дардимизни, ташвишларимизни бўлишадиган одам топа олмаймиз. Бундай ҳолатга тушган аёллар нима қилиши керак? Бу ҳақида ҳозир гаплашамиз. Мен Лола бу тавсияларга амал қиламан. Чунки менинг ҳам дардлашадиган яқин кишим йўқ.

Бунинг учун ҳар бир аёл махсус бир дафтар тутмоғи керак. Бу дафтарга сизни ҳурсанд қиладиган воқеаларни, энг ёқтирган, сизга яхши кайфият бағишлайдиган шеърлар ва машхур кишиларнинг жумлаларини ёзиб қўйишингиз мумкин. Кайфиятингиз тушкун бўлганида ёки бирор нарсадан қийналсангиз, мана шу дафтарингизни очинг. Бу дафтардаги сатрлар сизнинг ҳолатингизни енгиллаштиради. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шу дафтарнинг орқа томонини ўзингиз учун кундалик қилишингиз мумкин. Ҳар куни ёзишга вақт тополмасангиз, хурсанд бўлган кунларингизда ва қийналганингизда нимадан хурсанд бўлганингизни ёки нимадан қийналганингизни ёзиб қўйинг. Кейинги сафар бирор бир қийинчиликка учрасангиз, хурсанд бўлган кунингиз ҳақида ўқинг. Бу сизнинг ҳаётга бошқача қарашингизга ёрдам беради.

Ундан ташқари бошқаларнинг камчиликларига ҳаддан ташқари кўп эътибор қилманг. Табиийки турмуш ўртоғингизнинг ўзига яраша камчиликлари бор. Ўйлаб кўринг агар у мукаммал одам бўлганида ҳеч қачон сизга уйланмаган бўларди. Эрингизинг камчиликлари ҳақида қанча кўп ўйласангиз унга бўлган ғазабингиз шунча ортади. Шундай аёллар борки, тинмай яқинларига ва танишларига тинмай эрини ёмонлайверади. Бундай аёл билан бошқалар бажонудил суҳбатлашади деб ўйлайсизми. Сиз ўзингиз ҳар сафар бир хил мавзу ҳақида гапирадиган аёл билан суҳбатлашишни ёқтирган бўлармидингиз?! Шунинг учун эрингиз ҳақида ҳаёлингизга ёмон фикрлар келганида, яъни унинг камчиликлари келганида, дарҳол унинг яхши томонларини ўйлашга ҳаракат қилинг. Бу сизга ёрдам беради.

Фақат турмуш ўртоғимизнинг эмас, баъзида атрофимиздагиларнинг ҳам камчиликлари бизнинг асабимизга тегади. Асабларни толиқтирмаслик учун энг яхшиси бошқаларнинг камчиликлари ҳақида ўйламаслик керак.

Қўшниларингиз билан яхши муносабат ўрнатинг. Улар билан тез-тез суҳбатлашиб туринг. Энг муҳими ҳар қандай қўшни билан эмас, сизга ёқадиган қўшни билан суҳбатлашинг. Бу нарса сизнинг кайфиятингизни янада кўтаради.

Ундан ташқари уйқуга ётишдан олдин кейинги кун учун режа тузиб олинг. Бу кейинги кунингизни рисоладагидай ўтказишингизга ёрдам беради. Қадрдонлар кейинги сафар нима учун аёллар кўп асабийлашишади, деган саволга жавоб топамиз. Кейинги суҳбатларимизда ўзингизни қийнайдиган муаммога жавоб топсангиз ажаб эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top