4:03

Қандай қилиб доимо эрнинг қизиқишини орттириш мумкин.

MP3

Ассаломуа алайкум, гўзал ва бетакрор аёллар. Сулаймон пайћамбарнинг матталлар китобида шундай сўзлар бор: «Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг бахоси гавхардан хам баланд.” Атрофимиздаги бир неча юзлаб аёллар эрларининг уларга нисбатан эътиборсизлигидан хафа бўладилар. Баъзилар бундай муносабатдан қониқмасалар, бошқалари буни табиий хол деб қабул қиладиган бўлиб қолишган. Буни табиий хол деб бўлмайди. ХАр қандай холатда хам бундай муносабатни ўзгартириш мумкин. Эрингизнинг сизга бўлган қизиқишини орттириш учун камида тўртта усулни қўллаб кўриш мумкин. Бу усулларни бирин кетин сизларнинг эътиборингизга хавола қиламиз. Биринчи усул: Юз кўзингиздан ћайрат ёћилиб турсин. Отамнинг нимасидир мени ўзига оханграбодай тортарди. Мактабда дарсларим тугаши билан, дўстларим билан ўйнаш ёки қизиққан ишларим билан шућулланиш ўрнига отамнинг дўконига қараб югурардим. Мен магазин эшигини очиб остонага қадам ташлашим билан отамнинг шодликдан чақнаб турган кўзларини кўрардим. Мени кўрганда унинг кўзлари ёнарди, хурсандчиликдан юзлари куларди. Унга қараб, мени кўрганидан жуда хурсандлигини билардим. У буни сўзлар билан айтмаса хам, худди: «Қаранглар менинг қизим келди”, деяётгандай эди. БУларни кўриш менга жуда ёқарди. Отам менга бўлган севгисини шундай кўрсатарди. Одатда биз хеч қандай ёмон гап айтмасак хам, бизнинг хатти-харакатларимиз эримизни биздан узоқлаштиради. Агар эрингиз ишдан келса, сиз уни совуқ қарши олсангиз ёки бўлмаса, «Ха, сиз келдингизми”, дегандай кутиб олсангиз, у ўзини севимли эмас деб хис қилади. Сиз эрингизни хар сафар кўрганингизда ичингизда нур порласин. Юз кўзларингиздан ўша нур ёћилиб турсин. Агар сиз эрингизни қадрласангиз, мана шу қадрлашингиз юз-кўзларингиздан, хатти харакатингиздан билиниб турсин. АГар сиз эрингизни хар сафар кўрганингизда шундай ёниб турсангиз, бу уни сизга интилишига сабаб бўлади. Унда сиз билан сухбатлашиш хохиши пайдо бўлади. Натижада эса у хам сизнинг фикрларингизни эшитади. Агар эрингиз уни чин дилдан хурмат қилишингизни билса, сизга интилади. Шунинг учун хам мен сизга мана шу усулни эрингизга қўллашингизни маслахат бераман. Бу усул эрингиз билан муносабатингизни янада бойитади. Иккинчи усул: Унинг қизиқишлари ва ишлари хақида кўпроқ билиб олинг. Жуда кўпчилик эркаклар ўзлари қизиққан машћулотларига берилиб кетган бўладилар. Улар ухлаганда хам, овқатланганда хам ёки қизиққан машћулоти ёки иши хақида ўйлайдилар. Бир аёл эрининг ёш боладай компютер ўйинлари ўйнашидан ћаши келади. Унга компютер ўйинлари ёқмайди. Унинг ўрнига жиддийроқ иш билан шућулланса бўлади-ку, деб ўйлайди. Бироқ эри бўш қолди дегунча, компютер олдига михланиб олади. Бир куни ўша аёл эрининг диққатини ўзига қаратиш ва у билан кўпроқ бирга вақт ўтказиш усулини ўйлаб топди. У қизиқмаса хам компютер ўйинларини ўрганишга қарор қилди. Бир икки марта эри билан бирга ўйнаб кўрди. Бу унга нихоятда зерикарли кўринса хам, эри билан бирга вақт ўтказиш учун ўйнашда давом этаверди. Бошида жуда ёмон ўйнади. Жуда тез ютқазиб қўярди. Бироқ аста-секин қандай ўйнашни ўрганиб олди. Бу қизиқишлар уларни яна хам яқинлаштирди. Бу севимли маћулот хақида улар соатлаб гаплашиб ўтиришлари мумкин эди. У бирор нарса хақида эри билан гаплашмоқчи бўлса, аввал севимли машћулот хақида гаплашиб, кейин сухбатни секингина ўз мавзусига бурарди. Эрининг диққатини қаратиш унинг учун қийин бўлмай қолди. Сиз эрингизнинг қандай машћулотни ёқтиришни билиб олиб, ўзингиз хам шу нарсаларга қизиқишга харакат қилиб кўринг. Эрингиз учун ўша машћулотларни ўрганинг. ХАр бир эркак у ёки бу спорт турига қизиқади. Эрингиз қандай спорт турига қизиқишидан қатъий назар унинг бу қизиқишига ижобий муносабатда бўлинг. Бошида сизга зерикарли бўлиши мумкин, аммо ўйин қоидаларини билиб олгач сиз хам қизиқиб қолишингизга ишонамиз. У қизиққан спорт турига қизиқар экансиз, ўша спорт ўйинларини диққат билан томоша қилинг. Агар шунчаки эрингиз олдида туриб томоша қилсангиз, эрингизга халақит берасиз. Азизлар эрингизнинг ўзингизга қизиқишини орттириш йўлидаги иккита усулни кўриб чиқдик, қолган иккитасини эса кейинги сухбатларимизда давом эттирамиз. Унгача мана шу иккитасини амалда қўллаб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top